Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » 2020 йилда туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти қандай бўлди?

2020 йилда туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти қандай бўлди?

29 январь 2021 йил
100
0

Бозор, супермаркет, озиқ-овқат дўконлари, шифохона ва дорихоналар ёпилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасини фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3165-сонли қарори ҳамда  2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон фармонидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвеститсия ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган.

Хусусан, уларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.

Шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш харажатларини камайтириш, масофавий назоратни кенг жорий этиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни таъминлайдиган солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида республиканинг экспорт салоҳияти ўсишини, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этишни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантирадиган валютани тартибга солишнинг ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этишга, тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан қисқа муддатли текширишларни тайинлаш ва ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий асослари ҳамда мезонларини назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштирилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  жадал ривожланишини  таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини биргина Дўстлик тумани миқёсидаги савдо фаолияти билан шуғулланаётган кичик бизнес субъектлари фаолияти ривожланиши даражаси билан баҳолаш мумкин .

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 165 та кичик бизнес субъектлари ички савдо соҳасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан 100 таси чакана савдо ва 65 таси улгуржи савдо фаолияти билан иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, 62 та кичик бизнес субъектлари умумий овқатланиш соҳасида фаолият кўрсатмоқда.

Юқоридагиларнинг натижасида, кичик бизнес субъектлари томонидан 2020 йил январь-декабрь ойлари давомида 35 358,5 миллион сўм чакана савдо айланмаси, 78 174,0 млн. сўм улгуржи товар айланмаси, шунингдек, 3 901,5 млн. сўм умумий овқатланиш корхоналари товар айланмаси ҳажми бажарилди.

        

Анвар Мамиров,

Дўстлик туман Статистикаси бўлими бошлиғи

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар