Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик туманида  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошмоқда

Дўстлик туманида  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошмоқда

18 март 2021 йил
35
0

  

2020 йилнинг январ-декабр ойларида Дўстлик туманида саноат соҳаси бўйича 140 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) тижорат корхоналари фаолият юритаётган бўлса, шундан 97,1 фоизи кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келади.

Туман бўйича 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 748,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан физик ҳажм индекси 112,3 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарадиган саноати умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши - 99,9 фоизни ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш улуши – 0,1 фоизни ташкил этди.

Халқ истеъмол маҳсулот ҳажми 2020 йилнинг январ-декабр ойларида 235,6 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88,1 фоизни ташкил этди, жами саноатдаги улуши 31,5 фоизни кўрсатмоқда.

Халқ истеъмол маҳсулотлари таркибидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 71,2 фоизни ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 28,8 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 378,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чикарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 40,6 фоизга етказилди.

 

Анвар Мамиров,

Дўстлик туман  Статистика бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар