Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик туманини инновацион ҳудудга айлантиришга йўналтирилган лойиҳалар муҳокама қилинди

Дўстлик туманини инновацион ҳудудга айлантиришга йўналтирилган лойиҳалар муҳокама қилинди

26 май 2021 йил
55
0

 Жорий йилнинг 26 май санасида Жиззах вилояти ҳокимлиги биносида вилоятдаги барча олий таълим муассасалари проректорлари, профессор-олимлар, илмий ходимлар, тадқиқотчилар ва Жиззах вилоят Инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 Учрашув давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, уларнинг ҳудудлардаги ижроси тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ПФ-6198 Президент Фармонига мувофиқ Дўстлик тумани инновацион ҳудудга айлантирилганига алоҳида урғу берилди ва олимлар ҳамда тадқиқотчиларнинг илмий, инновацион ва амалий лойиҳаларининг тақдимотлари давра суҳбати шаклида муҳокама қилинди.

 Дўстлик туманини инновацион ҳудудга айлантиришга йўналтирилган лойиҳалар самарадорлиги муҳокама қилиниб, улар орасидан истиқболли лойиҳаларни Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилиш мақсадида саралаш ишлари олиб борилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар