Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари

09 июнь 2021 йил
37
0

 

Тайёргарлик жараёнидаги энг муҳим масала аҳоли ўртасида рўйхатга олишда фаол иштирок этиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ҳисобланади. Шу мақсадда Давлат статистика қўмитаси томонидан тадбирнинг шиори ва логотипи ишлаб чиқилиб, аҳолини рўйхатга олишнинг расмий веб-сайти (aholi.stat.uz) яратилди.

Бу борада рўйхатга олувчиларни танлаш ва ўқитиш масаласи ҳам ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга. Чунки маълумотларнинг тўғрилиги бевосита уларнинг малака ва амалий кўникмаларига боғлиқ. Шу боис, жараёнга жалб этиладиган ходимлар Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан режа-жадвал асосида махсус ўқитилади. Улар учун услубий қўлланма ва видеодарсликлар ишлаб чиқилиб, зарур ҳолларда, қўшимча маслаҳатлар берилади.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос ва сифатли ўтказишда картографик материалларнинг аниқлиги ҳам муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминлаш вазифаси юклатилди. Аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди. Миллий гвардия ва ички ишлар органларига эса аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар хавфсизлигини таъминлаш топширилди.

Анвар Мамиров,

Дўстлик туман Статистика бўлими бошлиғи.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар