Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Биринчи чоракда 58 та кичик бизнес субъекти ташкил этилди

Биринчи чоракда 58 та кичик бизнес субъекти ташкил этилди

28 июнь 2021 йил
36
0

Как выбрать калькулятор

 Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиб бормоқда.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда қабул қилган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони кенг имкониятлар яратмоқда.

Ушбу Фармон билан иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланганлиги сабабли бугунги кунда барча соҳаларда ўсиш кузатилмоқда.

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2021 йил 1 апрел ҳолатига рўйхатдаги кичик бизнес субъектлари сони 814 тани ташкил этиб, шундан 745 таси фаолият юритмоқда. 2021 йил январь-апрел ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 58 тани ташкил этади. Ўз навбатида 10 та кичик бизнес субъектлари фаолиятини тугатган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми савдо – 275 та (33,8 фоизи), саноат  – 153 та (18,8 фоизи), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги – 146 та (17,9 фоизи) ҳамда қурилиш – 64 та (7,9 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг – 8,0 фоизи давлат мулкини ташкил этиб, қолган – 92,0 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 13,6 фоизи хусусий корхоналар, – 0,4 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, – 78,0 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

Xизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда xизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Xизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада,
туманда 2021 йил январь-март ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 47,7 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,6 фоизни кўрсатмоқда.

шу жумладан асосий турлари бўйича:  алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 2 604,4 млн сўм, ўсиш суръати 112,3 фоизни, молиявий хизматлар 5 114,5 млн сўм, ўсиш суръати 129,7 фоизни, транспорт хизматлари 8 685,5 млн сўм, ўсиш суръати 103,2 фоизни, яшаш ва овқатланиш хизматлари 1 405,0 млн сўм, ўсиш суръати 103,5 фоизни, савдо хизматлари  21 961,4 млн сўм, ўсиш суръати 94,8 фоизни, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 1 321,6 млн сўм, ўсиш суръати 102,6 фоизни, таълим соҳасидаги хизматлар 1 364,7 млн сўм, ўсиш суръати 136,2 фоизни, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 220,9 млн сўм, ўсиш суръати 101,7 фоизни, ижара хизматлари 766,5 млн сўм, ўсиш суръати 766,5 фоизни, компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 1 561,4 млн сўм, ўсиш суръати 103,3 фоизни, шахсий хизматлар 2 035,0 млн сўм, ўсиш суръати 105,1 фоизни, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги 1 561,4 млн сўм, ўсиш суръати 103,3 фоизни, бошқа хизматлар 541,3 млн сўм, ўсиш суръати 100,9 фоизни ташкил этди.

Анвар Мамиров,

туман Статистика бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар