Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди

Бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди

23 август 2021 йил
221
0

 

Дўстлик туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 30 июлда қабул қилинган “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ижроси таъминланмоқда.

Қарорда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди.

Тумандаги 294 та «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 618 нафар 18 ёшгача бўлган болалари учун жами 309,0 миллион сўм миқдорида кўмак пуллари тарқатилди.

Ёрдам пулларини оилаларга етказиш учун ҳар бир маҳаллада ишчи гуруҳ фаолият олиб борди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати,

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар