Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Хотин-қизлар жамоалари волейбол бўйича беллашди

Хотин-қизлар жамоалари волейбол бўйича беллашди

01 ноябрь 2020 йил
138
0

 

Дўстлик туманида жорий йилнинг 31 октябрь куни тумандаги ташкилотларда фаолият юритаётган, шунингдек, маҳаллаларда иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

 Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби зали ўтган мусобақада туман халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси ҳамда маҳаллалардан жами 80 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этишди.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра 1-ўринни 2-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, 2- ўринни 3-мактаб жамоаси, 3- ўринни 18-мактаб жамоалари эгаллашди.

Ғолиб жамоалар Агросаноат мажмуа ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар