Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дастур доирасида маҳаллалар комплекс ривожлантирилади

Дастур доирасида маҳаллалар комплекс ривожлантирилади

08 январь 2021 йил
99
0

Дўстлик туманида “Обод қишлоқ” Давлат дастурини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Мазкур Дастурни ижросини таъминлаш бўйича “Наврўз” маҳалласида йиғилиш ўтказилди.

Унда туман ҳокими Улуғбек Узоқов соҳалар бўйича ҳоким ўринбосарларига ишларни тўғри ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

- Давлат Дастури бўйича тизимли иш олиб боришимиз, бунинг учун маҳаллада бажарилиши лозим бўлган ҳар битта ишларни белгилаб олишимиз керак. Ҳеч қайси соҳа назаримиздан четда қолмаслиги шарт. Бунининг учун ўринбосарлар ўз соҳалари бўйича амалга ошириладиган ишлар дастурини тузиб чиқади. Дастурлар ишлаб чиқиш якунига етгач бирлаштирилади ва бу маҳаллани барча соҳалар бўйича комплекс ривожлантириш дастури бўлади. Эндиликда ҳар бир ишни маҳаллабай амалга оширамиз,-дейди туман ҳокими.

Ҳозирги пайтда туман ҳокимининг топшириғи юзасидан “Наврўз” маҳалласида ишлар олиб борилмоқда. 

 

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар