Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Туман фаоллари “Қаҳрамон”да йиғилиб нимани муҳокама қилишди?

Туман фаоллари “Қаҳрамон”да йиғилиб нимани муҳокама қилишди?

15 январь 2021 йил
123
0

Аввал хабар берганимиздек, бу йил тумандаги “Наврўз”, “Қаҳрамон” ҳамда “Олтин водий” маҳаллаларида “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича ишлар олиб борилади.

 Шу муносабат билан “Қаҳрамон” маҳалласида туман ҳокими Улуғбек Узоқов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими маҳаллани комплекс ривожлантириш, аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда уларга қулай турмуш шароитини яратиш мақсадида ишларни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

Бу борада ҳар бир соҳа мутасаддилари ўз вазифаларидан келиб чиқиб Дастур тузиши кераклигини таъкидлади.

- Бир неча кун аввал “Наврўз” маҳалласида “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича комплекс Дастур тузиб, тасдиқлаган эди. Бу борада тажриба ҳам тўпланди. Қандай ишларни амалга ошириш кераклиги аниқ бўлди. Икки кун ичида  “Қаҳрамон” маҳалласида олиб бориладиган ишларнинг Дастури ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. Бу борада ишларни ҳар қачонгиданда жадаллаштириш шарт. Қолаверса, аҳоли фурсатни кутмасдан ободонлаштириш ишларини ҳозирданоқ бошлаб юбориши лозим.  Қанча эрта ҳаракат қилсак, шунча олдинроқ ишларни якунига етказамиз,-дейди Улуғбек Узоқов.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар