Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Хотин-қизлар билан ўқув машғулоти ўтказилди.

Хотин-қизлар билан ўқув машғулоти ўтказилди.

20 январь 2021 йил
146
0

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, жамиятда ўз ўрнини топа олмаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича алоҳидаАёллар дафтари” жорий этилди.

Шу мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Дўстлик туман бўлимида дафтарга киритилган аёллар билан ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти АТ Халқ банки Дўстлик филиали бошқарувчисининг ўринбосари Б.Эргашев ҳамда ҳамда филиал бошқарувчисининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Д.Баратовалар томонидан олиб борилди.

- “Аёллар дафтари”га киритилганлар билан алоҳида ишларни олиб борамиз. Бунинг учун бизда барча имкониятлар етарли. Айниқса, ўтказилган ўқув машғулоти орқали кредит олиш истагида бўлган хотин-қизларга ҳозирги кунда оммабоп ва даромадли бизнес турлари, молиявий саводхонлик ва янги лойиҳаларимиз ҳақида тушунчалар бердик. Бу каби тадбирларни ҳар бир маҳаллаларда ўтказишни олдимизга мақсад қилганмиз,-дейди Д.Баратова.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар