Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » ЁШЛАР МУРОЖААТЛАРИ АЛБАТТА ҲАЛ ЭТИЛАДИ

ЁШЛАР МУРОЖААТЛАРИ АЛБАТТА ҲАЛ ЭТИЛАДИ

29 январь 2021 йил
111
0

 

Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича Дўстлик туманида ёшлар билан ишлашни янгича тизимини жорий этиш, ёшлар муаммолари ва уларни бартараф этиш борасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда тумандаги сектор бошлиқлари, Халқ қабулхонаси ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, ёшларнинг қизиқишлари, муаммоларини ўрганиш ва уларни қонуний асосда ўрганишга эътибор қаратилди.

Асосан ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда бандликни таъминлаш бўйича 20 та мурожаати рўйхатга олинди.

Учрашув сўнггида маълум бўлдики, барча мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этади. Шу сабабли тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари мурожаатларни назоратга олишди.

- Ёшлар билдирган таклиф ҳамда муаммолар ўз ҳолича қолиб кетмаслиги керак. Мурожаатлар қисқа вақтлар ичида соҳа вакиллари томонидан ҳал этилиши шарт. Ёшларни ишончсизлик, тушкунлик кайфиятидан чиқармоғимиз зарур. Шундагина уларда келажакка ва раҳбарларга нисбатан ишонч ортади. Биз ёшларнинг орзу-истакларига қанот бўлишимиз керак,-дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Дониёров.

 

 

 

 

 

 

 Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар