Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » «Вали Муродов» фермер хўжалиги ер майдонини бир қисмини туман хокимлиги захира фондига қайтариш хақида

«Вали Муродов» фермер хўжалиги ер майдонини бир қисмини туман хокимлиги захира фондига қайтариш хақида

22 январь 2021 йил
74
0

 Дўстлик тумани ҳокимининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 31 январдаги  22-сонли қарори ва “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 32-моддасига асосланиб,  «Вали Муродов» фермер  хўжалиги  бошлиғи Мамарахимов Валининг   2021  йил  19  январдаги аризаси, туман фермерлар Кенгашининг хулосаси,  туман комиссиясининг йиғилиш хулосаси ҳамда Халқ депутатлари туман кенгаши сессияси карорларига асосан

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н

 

  1. «Вали Муродов » фермер хўжалиги  бошлиғи Мамарахимов Валининг  ўз аризаси, туман фермерлар Кенгашининг хулосаси,  туман комиссиясининг йиғилиш хулосаси ҳамда Халқ депутатлари туман кенгаши сессияси карорларига мувофиқ фермер хўжалиги фойдаланиб келаётган  152,154,82-контурларидан жами 93,1 гектар, шундан 89,5 гектар суғориладиган, 2,5 гектар боғ, 0,3 гектар сув ости, 0,7 гектар йўл ости, 0,1 гектар бошқа ер майдонларидан 82ч-контурдан жами 1,0 гектар, шундан 1,0 гектар экин ери туман хокимлиги захира ер фондига қайтарилсин.
  2. «Вали Муродов» фермер хўжалигининг 2,5 гектар боғ майдони бузиб ташланганлиги сабабли 152,154,82-контурларидан жами 92,1 гектар, шундан 91,0 гектар экин ери, 0,3 гектар сув ости, 0,7 гектар йўл ости, 0,1 гектар бошқа ерлари қилиб белгилансин.
  3. Туман Давлат солиқ инспекцияси (М.Турсинмуратов)га пахтачилик-галлачиликга ихтисослашган «Вали Муродов» фермер хўжалигидан олинадиган солиқ турларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, статистика бўлими (А.Мамиров)га фермер хўжалигининг статистик хисоботларига тегишли тартибда ўзгартириш киритиш, туман Кадастр агентлиги бўлими (Ф.Астанакулов), туман  фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа  ер эгалари  кенгаши раиси (Ф.Эшонқулов) қонунда белгиланган тартибда хужжатларни расмийлаштириш топширилсин.
  4. Туман Кадастр агентлиги бўлими (Ф.Астанакулов) га «Вали Муродов» фермер хўжалигининг туман хокими билан тузган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасига ўзгартириш киритиш топширилсин.
  5. Туман хокими хузуридаги Ер участкаларни узоқ муддатли ижарага бериш комиссиясига;

-Вали Муродов  фермер хўжалигининг заҳирага қайтарилган ер участкасини Услубий тавсия асосида фермер хўжаликларига ижарага бериш ва тегишли хужжатларни расмийлаштириш; 

- 2021-йил хосили учун тугалланмаган сарф-харажатлар мазкур ер майдонига ижара асосида эгалик қилиш хуқуқини қўлга киритган фермер хўжалигига ажратилган ер майдонига нисбатан  қўшиб бериш бўйича тегишли ишларни амалга оширсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

                     

 

 

         Туман хокими :                                                                      У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар