Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Эргаш Салиев Дўстлик ёшлари билан учрашди

Эргаш Салиев Дўстлик ёшлари билан учрашди

11 февраль 2021 йил
67
0

 

Бугунги кунда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга тўғри йўл кўрсатиш, бандлигини таъминлаш ҳар бир раҳбар фаолиятининг мазмуни айланган. Шу сабабли Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Дўстлик туманида бўлди.

Туман марказидаги “Фарҳод” кино-театрида вилоят ҳокимига вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасининг мудири ҳамроҳлигида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

 Эргаш Алибекович дастлаб тумандаги ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирди. Кўргазмадаги турли хил маҳсулотлар ва уларни ишлаб чиқарувчи ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан танишди. Ёш мусаввирларнинг ижодий ишларига юқори баҳо берди.

 

 Шундан кейин ёшлар тўпланган учрашув зали томон юрилди.

Учрашувда Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, бу борада қўйилаётган дадил қадамлар ҳақида гапирилди. 

 - Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ёшларга жуда катта эътибор берилмоқда. Жорий йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном бериш ҳам фикримни исботлаб турибди. Бу эса биз раҳбарларга катта масъулият юклайди. Айниқса, ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйганмиз. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қиляпти. Шунингдек, ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳам кечиктириб бўлмас долзарб масалага айланди. Улар учун иш ўринлари яратиш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан яқинда берилган кўрсатмалар бўйича бир гектаргача ер майдони бериш ишлари бошланди. Бу ҳам тез орада ўзининг ижобий самарасини беради,-дейди Эргаш Салиев.

 

 

 

 

Учрашув давомида тумандаги бир гуруҳ иқтидорли ёшлар вилоятимизнинг “олтин фонди”га киргани билан қутланиб, эсдалик совғалари топширилди. Яна ўн нафар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга тикув машиналари тақдим этилди. Шунингдек, бир гуруҳ ёшларга уч сотих ер майдонида иссиқхоналар ташкил этишлари учун 15,9 миллион сўмлик кредит маблағи ажратилаётгани тўғрисидаги сертификатлар берилди. Уч нафар ёшларга эса ишга қабул қилингани ҳақидаги буйруқлари топширилган бўлса, йил давомида фаоллик кўрсатган ёшлар ҳам тантанали равишда рағбатлантирилди.  

Шундан кейин ёшлар вилоятнинг биринчи раҳбари билан очиқ мулоқотга киришдилар. Мулоқот давомида улар ўзларини қийнаётган муаммолар ва таклифларни билдиришди.

 

 

 

 

 

 

  Учрашув давомида 86 нафар ёшлардан 99 та  мурожаат тушди.

Мурожаатлар асосан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш учун кредитлар ҳамда ер ажратиш, бандликни таъминлаш, саломатликни тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар ўртага ташланди.

Зарина Раҳмонованинг ҳам вилоят ҳокимининг учрашувига яхши ният билан келганди.

- Ёшлигимдан тикувчиликка қизиқаман. Қизиқишим бўйича ўзимнинг иш жойим, шогирдларим бўлишини истайман. Лекин бунинг учун имкониятларим йўқ эди. Бугунги учрашувда кўп йиллик орзуим ушалди. Вилоятимиз ҳокими менга замонавий тикув машинасини совға қилди. Бундан жуда хурсандман,-дейди у.

Учрашувдан Зарина Раҳмонова каби кўплаб ёшлар мамнун бўлишди. Ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар ҳал этилиши вилоят ҳокимининг назоратига олинди.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар