Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат
Жиззах вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳомийлигида “Аёллар дафтари”га киритилган бир гуруҳ хотин-қизлар ички туризмни ривожлантириш мақсадида тарихий шаҳарларга саёҳатга бориб келдилар.
Дўстлик туманидаги аёллар 3 кунлик саёҳат давомида кўҳна Хоразмнинг бой тарихи, бетакрор табиати, қадим ўтмишидан сўзловчи гўзал обидаларини ҳам саёҳат, ҳам зиёрат қилиб қайтишди.
- Хоразмнинг “Ичан қалъа”, Хон саройи, «Калта минор», Паҳлавон Маҳмуд, Жалолиддин Мангуберди мажмуаси, «Авесто» каби меъморий обида ва ёдгорликлар, шунингдек, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг музейини томоша қилдик. Урганч бозори ҳам менда катта таассурот қолдирди,- дейди саритепалик Муҳаббат Қўлдошева.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

26 январь 2021, Вторник
Дўстлик туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди.
Изоҳлар (0)