Дўстлик тумани "Олтин водий" МФЙ ҳудудидан фуқаро Мамасадикова Умида Равшан қизига якка тартибда шахсий уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида
Дўстлик тумани ҳокимининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарори билан тасдиқланган Низомининг 63-бандига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
5. “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг №UJ053-033836-сонли баённомасига асосан фуқаро Мамасадикова Умида Равшан қизига "Олтин водий" МФЙ ҳудудидан Лот рақами-0303303 ва умумий ер майдони 0,03 га бўлган якка тартибда уй-жой куриш учун мерос қилиб қолдириладиган ер майдони ажратилсин ва якка тартибда уй-жой қуриш учун рухсат берилсин.
6. Кадастр Палатаси туман филиали хамда қурилиш бўлимига, «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали билан келишган ҳолда белгиланган тартибда бош режадан олинган нусҳа асосида ўлчаб бериш вазифалари топширилсин.
7. Фуқаро Мамасадикова Умида Равшан қизи зиммасига:
-ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб, 15 кун давомида белгиланган тартибда тайёрланган лойиҳа хужжатларини Давлат хизматлари маркази орқали туман Қурилиш бўлими билан келишиш;
-қурилиш мобайнида архитектура, санитария, ёнғинга қарши меъёр ва талабларга риоя қилиш;
-қурилиш атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
-қурилиш ишларини 2 (икки) йил мобайнида лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тўлиқ якунлангандан сўнг қонунда белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиш;
Акс холда ажратилган ер майдони қайта ким ошди савдосига қўйилиши таъкидлаб ўтилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Л.Суюнов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими в.в.б: Б.Данияров
Тавсия этамиз:




