Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Шавкат Тўраевич Дарвишев Дўстлик туманига ҳоким бўлди

Шавкат Тўраевич Дарвишев Дўстлик туманига ҳоким бўлди

16 февраль 2021 йил
132
0

Халқ депутатлари Дўстлик тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Йиғилишда вилоят, туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман фаоллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибига Дўстлик тумани ҳокимини тасдиқлаш масаласи киритилди.

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев Дўстлик туманида ўтган йиллар мобайнида эришилган ижобий натижалар билан биргаликда соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган ишларга кўпчиликни диққатини қаратди.

Вилоят ҳокими сўзининг сўнггида Дўстлик тумани ҳокими лавозимига Шавкат Тўраевич Дарвишев номзодини кўрсатди ва у тўғрида маълумот берди.

 Депутатлар томонидан Шавкат Дарвишев номзоди Дўстлик тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Шавкат Дарвишев ҳозирги кунгача Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар