Туман ҳокими 20-умумий ўрта таълим мактабида бўлди
Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев тумандаги 20-умумий ўртатаълим мактабига ташриф буюрди.
Ташриф давомида мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, моддий техник база, ўқув хоналари, кутубхона билан танишди.
Мактабнинг бугунги шароит ва имкониятлари Шавкат Тўраевичда илиқ таассурот қолдирди ва муассаса тумандаги мактабларга намуна сифатида кўрсатиладиган бўлди.
Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)