Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Пенсия ва нафақалар тайинлашда 1 июндан қандай ўзгаришлар бўлади?

Пенсия ва нафақалар тайинлашда 1 июндан қандай ўзгаришлар бўлади?

30 апрель 2021 йил
31
0

 

Республикамизда олиб борилаётган юксак ислоҳотлар ҳақида сўз борар экан, бугунги кунимизнинг устувор вазифаларидан бири бўлган халқни рози қилиш экан, жамиятимизнинг нозик қатламларидан ҳисобланган пенсия ва нафақа олувчилар истак ва истеъмолини янада қондириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда Республика аҳолисининг 11 фоизи,  яъни 3 млн. 824 минг нафарини  меҳнатга лаёқатсиз ва вақтинча лаёқатсиз бўлган пенсия ва нафақа олувчилар ташкил қилмоқда. Шундан 2 млн. 849 минг нафари (74,3 фоизи)ни ёшга доир пенсиялар, 386,5 минг нафари (10,1 фоиз) ногиронлик пенсияси 189,1 минг нафари (5,0 фоиз)ни  боқувчисини йўқотган пенсия олувчилар ташкил этмоқда.

Аҳоли сони ўсиб боргани сайин бу статистик маълумотлар ошаётгани,  жумладан, 2020 йилнинг ўзида 4 фоизга кўтарилгани бунинг яққол мисол бўла олади.

Биргина Дўстлик тумани миқёсида қарайдиган бўлсак жами 5801 нафар пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, шундан ёшга доир пенсия олувчилар  4148 нафар, ногиронлик пенсиясини олувчилар 641 нафар, боқувчисини йуқотганлик пенсиясини олувчилар 428  нафар ва нафақа олувчилар эса 584 нафарни ташкил этади. Уларнинг ҳар бирини қўллаб-қувватлаш мақсадида йил сайин пенсия ва нафақалар миқдорининг босқичма босқич оширилиб борилаётгани сўзимизнинг яна бир исботидир. Қолаверса барчамизга маълумки, сўнги пайтларда ҳурматли Президентимиз  Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2021 йилги давлат дастури лойиҳасида пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқароларни янада қўллаб-қувватлаш уларга қулай шароитлар яратиш юзасидан бир қатор амалий ишлар белгилаб қўйилди. Унга кўра, пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида 2021 йил 1 июндан бошлаб:

пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;

уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;

пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади;

пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади;

фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

Пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган ортиқча тўлов суммасининг 2021 йил 1 февраль ҳолатига бўлган қарздорлиги ҳисобдан чиқарилади.

Шундай экан бу борада олиб борилаётган юксак ислоҳот ва амалий чоралар давлат кўмагидан фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда ҳар бирининг жамиятимизда ўз ўрни ва мавқеига эгалигидан далолатдир. Улар юртимизнинг қайси нуқтасида истиқомат қилмасин ирқи, жинси, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар давлат ва ҳукуматнинг этиборида эканлиги таҳсинга сазовордир.

Матлаб Нурмухаммедов,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Дўстлик тумани бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар