Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик тумани пиллакорлари шартномавий режани бажаришди

Дўстлик тумани пиллакорлари шартномавий режани бажаришди

05 июнь 2021 йил
255
0

 Ипак қуртларидан пилла махсулотлари етиштириш

Дўстлик туман пиллакорлари 2021 йил давлатга пилла тайёрлаш шартномавий режаси бажарди.

Жорий йилда тумандаги 373 та фермер хўжаликлари томонидан 1348 қути ипак қурти парваришланиб, 76,0 тонна шартномавий режа 100,3 фоизга бажарилди. Пиллакорлар бунга қўшимча равишда яна 1,5 тоннадан ортиқ “кумуш тола” топширишни мақсад қилиб олган.

Ушбу зафар марраларини эгаллашда М.Дадажонов, Х.Исроилов,  “Халқобод”, “Истиқлол” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмалари муносиб ҳиссаларини қўшиб, пешқадамлар сафида бўлдилар.

Шунингдек, ушбу ютуқдан илҳомланиб, туман фермерлари фаолиятини янада ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳам шартномавий режани ортиғи билан бажариб, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишни мақсад қилган.

Илк зафар муборак, азиз пиллакорлар!

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар