Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали иш бошлайди

Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали иш бошлайди

10 июнь 2021 йил
76
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Тошкент давлат техника университети вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясига хизмат сафари доирасида нуфузли олий таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Татаристон Республикаси Қозон федерал университетига ташриф буюришди. Бу тўғрида yuz.uz сайти хабар берди.

Учрашув давомида мазкур олий таълим муассасасининг Жиззах вилоятида филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тўрт томонлама келишув меморандуми имзоланди.
Имзоланган меморандумга кўра:
Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали 2022/2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди;
Филиалда энг камида 40 фоиз профессор-ўқитувчи Қозон федерал университети ҳисобидан таъминланади;
Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан профессор-ўқитувчилар ва талабалар турар-жой билан таъминланади;
кадрлар тайёрлаш Қозон федерал университети таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар