Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Видео: Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали қайси йўналишлар бўйича иш олиб боради?

Видео: Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали қайси йўналишлар бўйича иш олиб боради?

17 июнь 2021 йил
180
0

Хабар бериб ўтканимиздек, Жиззах шаҳрида Қозон федерал университетининг филиалини очиш тўғрисидаги битим имзоланганди. Мазкур келишувга жорий йилнинг 7 июнь куни Қозон шаҳрида эришилганди.

Ушбу таълим муассасаси филиалини очиш таклифини Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билдириб ўтганди.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида Қозон федерал университети ва Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус ҳамда Cоғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида тўрт томонлама шартнома имзолашганди.

Бугун мазкур шартнома бўйича ҳамда Жиззах шаҳридаги шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида Қозон федерал университетининг ректори Гафуров Ильшат Рафкатович бошчилигида делегация вакиллари вилоятга ташриф буюришди.

Меҳмонларни вилоят ҳокимлиги анжуманлар саройида вилоят ҳокими ўринбосарлари Азим Ахмедхаджаев ва Фурқат Жўрақуловлар қабул қилишди.

Анжуманлар саройида вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев меҳмонларга Жиззах вилояти ҳақида тақдимот ўтказди. Шундан сўнг, делегация вакиллари Жиззах IT Park филиали, Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали ташкил этиладиган бинони, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Жиззах шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумини кўздан кечиришди.

Жиззах шаҳрида ташкил этилаётган Қозон федерал университетининг филиалида минтақанинг жадал ривожланиши учун ёшларни тиббиёт, иқтисодиёт, нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси соҳасида ўқитилиши режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар