Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Хорижлик компаниялар вакиллари билан семинар ўтказилди

Хорижлик компаниялар вакиллари билан семинар ўтказилди

18 июнь 2021 йил
157
0

 

Дўстлик туманида чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, аҳолига хизмат кўрсатувчи таъминотчи тадбиркорлар иштирокида “Қишлоқ хўжалиги чорвачилик ва паррандачилигини озиқлантиришнинг инновацион усуллари” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Тадбир Республика Инновацион ривожланиш вазирлиги, вилоят ҳамда Дўстлик тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди.

Семинарда қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича илғор Венгриянинг “Agrofeed”, “Tetra” ҳамда Туркиянинг “Yemmak” компаниялардан вакиллар иштирок этишди.

Хорижий компаниялар вакиллари ўзлари ва ишлаш чиқараётган чорва озуқалари ҳамда паррандалар зотлари ҳақида тушунчалар беришди.

Семинар якуни билан “Agrofeed” компанияси ва Дўстлик тумани ҳокимлиги ўртасида  инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда инвестиция киритиш бўйича ўзаро манфаатли келишув имзоланадиган бўлди.

Шунингдек, “Agrofeed” компаниясининг туманда филиали очилиши мўлжалланмоқда.

 

 

 

 

 

Исмат Қаршибоев,

Дўстлик тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар