Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Видео: "Наврўз" маҳалласида очилиш маросими ўтказилди

Видео: "Наврўз" маҳалласида очилиш маросими ўтказилди

26 август 2021 йил
275
0

2018 йилда Дўстлик туманининг “Манас” маҳалласидан бошланган “Обод қишлоқ” Дастури мамлакатимизнинг барча ҳудудларига намуна бўлди.

Дастур бўйича айни пайтда “Наврўз” маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бир қатор ижтимоий объектлар фойдаланишга қабул қилинди.

Шу куни маҳалланинг кириш қисмига “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинига хуш келибсиз!” жумласи битилган дарвоза – арка очилиши билан тадбирлар бошланди. Кейин эса маҳалла фуқаролар йиғини биноси, “Наврўз”оилавий шифокор пункти, 6-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби, “Наврўз” чеварлари” тикувчилик мажмуаси, 12-сонли “Янги Наврўз” давлат мактабгача таълим ташкилоти, “Kids Azizabonu” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 10-умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга қабул қилинди.

Байрам байрамларга уланиб кетди.

Шу куни маҳалладаги “Ёшлар боғида” байрам тадбири ўтказилди. Туман ҳокими Шавкт Дарвишев маҳалла аҳлини маҳалладаги ижтимоий объектлари очилиши ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан қутлади.

Санъаткорлар ҳам ҳарбийларнинг чиқишлари йиғилганларга бир олам шодлик улашди.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар