Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » ДЎСТЛИК ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

ДЎСТЛИК ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

24 апрель 2019 йил
338
0

Туманнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 28, 99-моддаларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 17 ноябрдаги 2119-III-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги ПС-348-III-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ва 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ–4086-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги ЖҚ/20-01-32-10/724-сонли хати, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги 48/01-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги №11-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

 

                                                                      Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4086-сонли ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги №11-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва 2020-2021 йилларга мақсадли мўлжаллари;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун консолидациялашган бюджети жамланма параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда – Пенсия жамғармаси), Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг 2019 йил учун асосий параметрлари тасдиқланганлиги;

2019 йил учун:

ягона солиқ тўлови ставкалари;

ягона ижтимоий тўлов ставкалари;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси, айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, жисмоний шахсларнинг
мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари;

келиб тушаётган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказган ҳолда ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ҳамда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзити учун йиғимлар ставкалари тасдиқланганлиги;

 2019 йил 1 январидан бошлаб:

ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорлари;

юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун, солиққа тортиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда улар томонидан тўланаётган солиқларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги тўғрисидаги тартиб бекор қилинганлиги;

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар икки баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартиби сақлаб қолинганлиги;

белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади. Ушбу бадал миқдори жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан 0,1 фоиз миқдорида ҳисоблаш тартиби ўрнатилганлиги;

2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар хизмат кўрсатувчи банклардан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун пул маблағларини олишда (ёки пластик карталарга ўтказишда) ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов ҳужжатларини тақдим этиши лозимлиги назарда тутилганлиги;

Иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан, ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилганлиги

солиқ тўловчилар 2019 йил 1 апрелга қадар ҳодимлар сони ва (ёки) меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ихтиёрий равишда ҳисоботларда расмийлаштирган ва акс эттирган тақдирда аввалги ҳисобот даврларида ҳодимлар сонини яширганлик учун жавобгарликдан, илгари кўрсатилмаган ҳодимлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлови суммасини қўшимча ҳисоблашдан озод этилаётганлиги маълумот ва амалиётда қўлланма учун қабул қилинсин. 

2019 йил 1 январдан:

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлаш;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолиниши;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлаш тартиби ўрнатилганлиги амалиётга ижро учун қабул қилинсин.

туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилга мўлжалланган:

давлат даромадлари ва маҳаллий бюджет даромадлари режа кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

маҳаллий бюджетдан молиялаштирилиши белгиланган харажатлар кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлар тушумидан ажратмалар нормативлари 3-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси миқдорлари 4-иловага мувофиқ;

туман бюджети айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман Молия бўлими (А.Латифов), туман Давлат солиқ инспекцияси (Р.Бегимқулов), туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (С.Каримов) ҳамда бошқа тегишли идоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан тасдиқланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, солиқ солиш тартиби ва белгиланган ставкаларга қатъий амал қилинишини таъминласинлар.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига мувофиқ, 2019 йил  1 январдан зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ҳамда дафн этиш маросими учун нафақаларни тўлаш ҳаражатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
  3. Туман ҳокимлиги молия бўлими (А.Латифов);

бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва биринчи навбатдаги тўловларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари олувчиларга бюджет маблағларини ажратишни аввал ажратилган маблағларнинг амалда ўзлаштирилишига қараб амалга оширсин.

  1. Туман хокимлиги молия бўлими (А.Латифов)га;

маҳаллий бюджетдан мақсадли ижтимоий трансферт ажратишда уларнинг миқдорларини барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек маҳаллий бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (иш ҳақи, иш ҳақидан ажратмалар) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириб бориш ҳуқуқи берилсин;

бюджет қонунчилигида белгиланган муддатларда 2019 йилги бюджет параметрларини барча тегишли бюджет ташкилотларига етказиш шунингдек, умумдавлат солиқларидан республика ва маҳаллий бюджетларга 2019 йил учун ажратмалар миқдорларини тумандаги тегишли муассасаларга ва тижорат банкларига етказиш вазифаси топширилсин.

  1. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Р.Бегимқулов);

маҳаллий бюджетга белгиланган солиқ ва тушумларни йил давомида мунтазам равишда тўлақонли ҳамда бир маромда ундирилишини таъминласин хамда туман бўйича мавжуд боқиманда қарзларни кескин камайтириш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

8.Туман бўйича Ғазначилик бўлинмаси (У.Равшанов)га;

давлат даромадларидан республика бюджети ва маҳаллий бюджетга ажратмаларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилишини тизимли назоратга олинишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўловини ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаб борсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарларига:

давлат солиқ инспекциялари, молия ва банк идораларининг барча имкониятларини бюджетнинг даромадлар қисми прогноз кўрсаткичларининг барча манбаалар бўйича тўлақонли бажарилишини таъминлашга сафарбар қилиш;

туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилги параметрлари билан тасдиқланган захира жамғармаси маблағларидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилишини таъминлаш;

маҳаллий бюджетнинг ҳаражатлар қисмини сифатли ижро этилиши ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини қаттиқ назорат қилиш, бунда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет ижросига оид қарорлари ва фармойишлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш вазифалари топширилсин;

шунингдек,

ўзларининг бюджетга оид ваколатларига кирувчи даромадларнинг тўлиқлигини ва ҳаражатлар ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш юзасидан шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

  1. Туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатларининг тегишли Кенгашлари билан келишилган ҳолда:

молия йили мобайнида иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги қўшимча, кўзда тутилмаган харажатларни ўз вақтида ва узлуксиз молиялаштирилишини таъминлаш учун тегишли бюджетлар сарф-харажатларининг умумий ҳажмидан 1 фоизи миқдорида туман ҳокимлигининг заҳира жамғармасини шакллантириш;

Тўртинчи гуруҳ бўйича харажатлар сметасини ижро этиш жараёнида ҳудудий молия органлари томонидан мақбуллаштирилган бюджет маблағлари тегишли равишда маҳаллий бюджетларнинг заҳира жамғармаларини кўпайтиришга йўналтирилиши ҳамда ўрнатилган тартибда фойдаланилиши белгиланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг параметрларини тасдиқлаш бўйича тегишли қарорлар қабул қилишда юқорида назарда тутилган тартиб ва нормативларни инобатга олсин.

  1. 2019 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини 2018 йил учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолган ҳолда 2019 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4086-сонли қарорининг 32-иловасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун 2019 йилда ота-оналар тўлови миқдорлари белгиланганлигини инобатга олинсин.

12.Туман мактабгача таълим бўлими (Ж.Химматов), тегишли давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловларининг ўз вақтида тўланиши бўйича зарур чоралар кўриб борсин.

  1. Туман ҳокимлиги молия бўлими (А.Латифов), Ғазначилик бўлинмаси (У.Равшанов), туман тижорат банклари билан биргаликда 2019 йилнинг январь ойида туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги ижроси бўйича қонунчиликда ўрнатилган тартибда якуний операцияларни ўтказсинлар ва мазкур операцияларни туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилишини таъминласинлар.
  2. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (Х.Норхўжаев), тегишли ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори билан 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларининг ўз кучини йўқотганлиги, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан туман ҳокимининг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритсинлар.
  3. Туман ҳокимлиги ва “Дўстлик ҳаёти” газетаси (Б.Қораев), мазкур қарорни расман эълон қилиш ва мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифалари юклатилсин.
  4. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 Туман ҳокими:                                                       У.Узаков

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар