Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » ДЎСТЛИК ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

ДЎСТЛИК ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

24 апрель 2019 йил
336
0

  Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й… 15-сон. 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й…  1-2-сон, 17-модда) мувофиқ;  транспорт воситаларининг 2019 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й… 9-сон. 320-модда) 6-моддасига асосан,

 

Қ  А  Р  О  Р        Қ  И  Л  А  М  А  Н:

 

  1. Туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
  2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвали асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
  4. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

            а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта;

            б) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта;

            в) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда такдим этилади.

  1. Қарорнинг 4-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

 биринчи марта- 1 март-30-июнда;

 иккинчи марта- 1 сентябрь-31-октябрда ўтказилади.

 Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-март 30-июнда;

             Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 20-февралдан  31-августга қадар ўтказилсин.

  1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси раиси (Ж.Наханбоев)га:

            транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

            транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

            7.Туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиги (Араббоев)га:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.07.1996 йилдаги
№ 259-45 «Харбий транспорт мажбурияти тўгрисида» ги қарорига асосан идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қаътий назар корхоналар, ташкилотлар, МЧЖ ва ўқув муассасалари рахбарлари томонидан харбий транспорт мажбурияти тўгрисидаги қарорнинг талабларини барча иқтисодиёт тармоқларидаги аниқ бажарилишини назоратга олиш, хисобини юритишни ва техник холатини текшириш, туман мудофаа ишлари бўлими томонидан қарордаги моддалар ижросини бажарилишини назорат қилиш Қуролли Кучларга етказишга ажратилган автотранспорт воситалари ва бошқа техникаларни тизимли назорат ўрнатиш вазифалари таъминлансин ва юклатилсин.

  1. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт ворситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
  2. Туман ички ишлар бўлими (И.Нурматов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Бойқулов зиммасига, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Нурматов зиммасига юклатилсин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  Туман ҳокими                                                                 У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар