Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Сектор раҳбарлари аҳоли билан учрашди

Сектор раҳбарлари аҳоли билан учрашди

28 апрель 2019 йил
376
0

Бугун аҳоли учун ўтказилаётган сайёр қабуллар мавжуд муаммони ҳал этишда самарали тадбирлардан бири бўлиб келмоқда. Шундай очиқ мулоқот Дўстлик Тиббиёт коллежи фаоллар залида 4-сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи Р.Бегимқулов томонидан ташкил этилди. Унда ҳудудига кирувчи қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 152 нафар фуқаролар қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими М.Ишбеков, туман Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Пармановлар ҳамда туман ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

 Тадбир давомида 42 нафар фуқаролар ўзларининг 71 та муаммоли масалаларини ўртага ташлашди.

Мулоқот давомида энг кўп мурожаатлар уй-жой масаласи бўйича- 18 та мурожаат қабул қилинди.

 Саноатчилар маҳалласида яшовчи Мансур Абдусаматов хонадонида  фарзандлари билан иккита оила бўлиб яшаётгани сабабли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам беришни сўраб  мурожаат қилди.

М.Абдусаматовга тумани Архитектура ва шаҳарсозлик бўлими ходимлари томонидан уй-жой қуриш учун ер майдонлари аукцион орқали электрон тизими орқали берилишини таъкидлашди ва унда иштирок этиш тартиби юзасидан тўлиқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, очиқ мулоқот жараёнида ёғингарчилик сабаб ҳовлиларни сизот сув сатҳининг кўтарилиши, ичимлик суви, турар жойга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, йўл таъмирлаш ва қуриш, арзон қатнов транспортларни йўлга қўйиш масаласида кўплаб мурожаатлар қабул қилинди.

 - Оммавий қабул жараёнида аҳолидан келиб тушган мурожаатларда қайд этилган муаммоларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал этдик. Муаммоларнинг ечими қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб этиладиган 59 та мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди,-дейди туман Солиқ инспекцияси бошлиғи рустам Бегимқулов.

Шу куни навбатдаги сайёр қабул “Ғ.Ғулом” маҳалласидаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида уюштирилди. Унда 3-сектор раҳбари- туман ИИБ бошлиғи И.Нурматов сектор таркибига кирувчи қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 50 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

 Оммавий қабулда фуқароларнинг 12 нафари ўзларининг қийнаётган 14 та муаммоли масалалари юзасидан мурожаат қилишди.

Дренаж ва канализация тизимини ишлатиш, уйларнинг том қисмини таъмирлаш, ҳожатхона ва тандирхонани қуриш, паспорт алмаштириш,  ёмғирли кунлар кейин ҳосил бўлган кўлмак сувни чиқариб ташлаш, ички йўлларни таъмирлаш, кредит олиш масалалари шулар жумласидан. Қабул қилинган мурожаатларнинг 11 таси жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб этиладиган 3 та мурожаатлар юзасидан ижрочи ташкилот ва идораларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.

 -  Ўзимга тегишли бўлган автотураргоҳда ёмғирдан сўнг тўпланиб қолган сувларни чиқариб ташлашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган эдим. Мурожаатим раҳбарларимиз томонидан эътиборсиз қолмади. Сувни чиқариб ташлаш учун махсус техникалар ажратилди,-дейди Абдулла Ғаниев.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар