Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида

12 май 2019 йил
363
0

 Дўстлик тумани ҳокими қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли ва 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисада”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларидан бири сифатида ичимлик сув хизматлари тарифига 50 сўм/м3 ва канализация хизматлари тарифларига 50 сўм/м3 миқдорида устама ҳақ белгилансин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман молия бўлими (А.Латипов) жойларда ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифига белгиланган махсус устама ҳақ миқдорига қатъий риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширсин.
  3. Мажбурий ижро бюросининг Дўстлик туман бўлими (К.Атамуродов) Жиззах “Сувоқова” ДУК Дўстлик туман филиали (О.Имомқулов) билан биргаликда 2019 йил апрел ойидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ қўшилган ҳолда истеъмолчилардан ундирсин.
  4. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Д.Ибрагимов) мазкур қарорнинг ижросини белгиланган тартибда ташкил этилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 22 январдаги 91-сонли ва 2019 йил 15 апрелдаги 723-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  7. Қарор “Дўстлик ҳаёти” (Б.Қораев) газетасида чоп этилсин.
  8. Туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири (А.Исроилов) мазкур қарор қонуний кучга кирган куни тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларига юборилишини таъминласин.
  9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Бойқулов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими:                                                        У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар