Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Белорусда давлатга қарши ҳаракатларнинг олди олинди

Белорусда давлатга қарши ҳаракатларнинг олди олинди

02 июль 2020 йил
55
0

Беларусда давлат тўнтаришининг олди олинди

Беларус президенти Александр Лукашенко сиёсий рақибининг қўлга олинишини ва уни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган норозилик акциясини шу тақлид изоҳлаган.
Президент Александр Лукашенконинг баёнот беришича, мамлакат ҳукумати «қандайдир тўнтариш»нинг олдини олишга муваффақ бўлган, бу ҳақда «БелТА» агентлиги хабарига асосланиб ёзмоқда ЎзА.
Унда айтилишича, Лукашенко «мамлакатдаги тинч вазиятни издан чиқармоқчи бўлган маълум бир кучлар» фаоллашганини таъкидлаган.
- Биз улардан илдам ҳаракат қилдик ва Беларусни беқарорлаштиришга қаратилган кенг қамровли режасининг олдини олишга муваффақ бўлдик. Бу ҳазил эмас ва қўрқитиш ҳам эмас. Уларнинг мақсади одамларни оммавий равишда кўчага олиб чиқиш бўлган. Мамлакат ичкарисидаги қўғирчоқлар ва Беларусдан ташқарида ўтириб уларни ўйнатаётган қўғирчоқбозларнинг ҳам ниқоблари юлиб ташланди, - деди Лукашенко.
Таъкидланадики, яқинда Беларусда бизнесмен Виктор Бабарико ҳибсга олинган. У 2020 йил август ойида Беларусда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Лукашенконинг асосий рақиби бўлиши кутилаётган эди. У қонунга зид ҳаракатлар қилганликда айбланмоқда.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар