Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида

07 июль 2020 йил
53
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли ҳамда вилоят ҳудудига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан вилоят штаби (кейинги ўринларда-Штаб) қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 5-, 6- ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Вилоят ҳудудида сўнгги кунларда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони ортиб бораётганлиги, вилоятнинг айрим туманлари “қизил” тоифали ҳудудлар таркибига киритилганлигини инобатга олиб, вилоят штаби қарорларига мувофиқ Жиззах шаҳрига 2020 йил 4 июль соат 00-01 дан бошлаб карантин чоралари кучайтирилсин.
  2. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Ғ.Қодиров), Миллий гвардия (М.Рустамов), Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (С.Қудратов), Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (М.Умаров), Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси (Т.Бабаев)ларга:

Жиззах шаҳрига кириш ва чиқишни назорат қилиш учун қўшимча йўл патруль хизмати стационар постлари ва блок постлари иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Жиззах шаҳрига кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилсин;

ташкил этилган йўл патруль хизмати стационар постлари ва блок постларини пирометрлар (масофадан тана ҳароратини ўлчовчи) ва ўтишга руҳсат этилган автотранспорт воситаларини мажбурий равишда дезинфекция қилинишини таъминласин;

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси”, “Истиқлол” ва “Ўрда” экологик истироҳат боғлари фаолияти тўхтатилсин ва фуқароларнинг боғ ҳудудига кириши таъқиқлансин.

  1. “Жиззах автойўл” ҲЙФ бошқармаси (М.Султонов)га иловага мувофиқ Жиззах шаҳрига кириш ва чиқишни назорат қилиш учун қўшимча йўл патруль хизмати стационар постлари ва блок постларига йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси топширилсин.
  2. “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (Б.Ибрагимов)га Жиззах шаҳрига кириш ва чиқишни назорат қилиш учун қўшимча йўл патруль хизмати стационар постлари ва блок постларига тунги ёриткич чироқларини ўрнатиш ишларини амалга оширсин.
  3. Туманлар ҳокимларига вилоятнинг айрим туманлари “қизил” тоифали ҳудудлар таркибига киритилганлиги муносабати билан ташкил этилаётган стационар постлари ва блок постлари ҳамда карантинга олинган хонадонларга жалб қилинган ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун белгиланган тартибда маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш вазифаси топширилсин.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги (А.Шукуров)га Жиззах шаҳрида ташкил этилган стационар постлари ва блок постлари ҳамда карантинга олинган хонадонларга жалб қилинган ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун талаб этиладиган маблағ юзасидан бир кун муддатда вилоят ҳокимлигига таклиф киритсин.

  1. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб (кейинги ўринларда-Тартиб) жорий этилсин. Тартибга амал қилиш даврида қуйидагилар:

Жиззах шаҳрида автотранспорт воситаларининг махсус руҳсатномасиз куннинг муайян вақтида 07.00 дан - 10.00 гача ва 17.00 дан - 20.00 гача ҳаракатланишига руҳсат этилади;

Жиззах шаҳрида куннинг белгиланган вақтидан ташқари вақтларда жамоат (автобусдан ташқари) барча транспорт воситаларнинг ҳаракатланиши тўхтатилади ва автобусларни дезинфекция қилиш ишларни олиб боришга транспорт корхоналари раҳбарлари масъул эканлиги белгилансин;

Жиззах шаҳрида соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқлансин, бунда фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёҳуд зарур дори-дармон ҳарид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига шахсий транспорт воситасига рухсат берилади;

Жиззах шаҳридаги “Марказий деҳқон” ҳамда “Эски шаҳар деҳқон” бозорлари, савдо мажмуалари (супермаркет, минимаркет ва бошқалар) кириш чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлансин;

Жиззах шаҳрига бошқа ҳудудлардан кириб келаётган барча транспорт воситалари, товар ва юкларнинг мажбурий равишда дезинфекция қилиниши таъминлансин;

давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш, уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар “онлайн” режимга ўтказилсин;

жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланиши;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши ҳамда ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этилади.

  1. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ю.Насимджанов), Ички ишлар бошқармаси (Ғ.Қодиров), Жиззах шаҳар ҳокимлиги (А.Шукуров)га Жиззах шаҳридаги барча савдо шохобчалари, чойхона, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш жойлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда ўқув курслари фаолияти карантин тадбирлари тугагунга қадар тўхтатиш чораларини кўрсин.
  2. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ю.Насимджанов), Ички ишлар бошқармаси (Ғ.Қодиров), Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси (Т.Бабаев), шаҳар ва туманлар ҳокимларига Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги 31-сонли йиғилиш баёнининг 1-банди ижроси юзасидан вилоят ҳудудидаги йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилиши, шунингдек, Жиззах шаҳридаги “Кўк бозор” деҳқон бозори ҳафтанинг якшанба, “Эски шаҳар” деҳқон бозори ҳафтанинг ҳар душанба куни ёпилиши ҳамда белгиланган чораларга тўлиқ риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
  3. Вилоят бозорлар уюшмаси (Ў.Абирқулов), барча бозорлар раҳбарларига барча турдаги бозорларда ҳар куни санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун дезинфекция фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузган ҳолда фаолиятини йўлга қўйсин.
  4. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Ғ.Қодиров), Мудофаа ишлари бошқармаси (А.Хамдамов), Фавкулодда вазиятлар бошқармаси (С.Қудратов), Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси (А.Абдуллаев), Миллий гвардия (М.Рустамов)ларга Тартибнинг амал қилиш даврида жамоат тартибини сақлаш чораларини кучайтирсин.
  5. 11Вилоят ички ишлар бошқармаси (Ғ.Қодиров), Давлат солиқ бошқармаси (Ю.Насимджанов), Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси (Т.Бабаев), шаҳар ва туманлар ҳокимларига мазкур қарор талабларини бузган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш вазифаси юклатилсин.
  6. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати (А.Биноқулов), вилоят телерадиокомпанияси (Э.Шерманов), “Жиззах ҳақиқати”-“Джизакская правда” газеталари таҳририяти (Б.Назаров)ларга ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг тушунтирилишини;

масъул ташкилот ва идораларни жалб килган ҳолда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳамда жорий этилган Тартиб тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилишини таъминласин.

  1. Жиззах шаҳар ҳокимлиги (А.Шукуров)га коронавирус инфекциясининг инсон соғлиғига кўрсатадиган салбий таъсирини акс эттирувчи видео ролик тайёрлаш ва шаҳардаги барча реклама мониторларига жойлаштириш вазифаси топширилсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Вилоят ҳокими                                                  Э.Салиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар