Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03

АНВАР ОМОНОВ

30 июль 2019 йил
313
0

 

Бешавқат ўлим ажойиб инсон, дилкаш дўст, меҳрибон устоз Анвар Омоновни орамиздан олиб кетди.

Анвар Омонов 1940 йилда Фориш туманининг “Осмонсой” қишлоғида, деҳқон оиласида таваллуд топди. Ўрта мактабни битиргач олий ўқув юртинида таҳсил олди. Ўқитувчи мутахассислигига эга бўлгач, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги меҳнат фаолиятини бошлайди. Дастлаб “Янгиер тонги” газетасида мухбир, масъул котиб вазифаларида фаолият кўрсатди.

1972 йилда Дўстлик тумани “Дўстлик байроғи” (ҳозирги “Дўстлик ҳаёти”) газетасига муҳаррир бўлиб ишга келди. Кейинчалик туман партия ташкилотида ташкилий ва кадрлар билан ишлаш бўлими мудири, агросаноат ходимлари  касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси лавозимларида ишлади.

Анвар Омонов қаерда қайси вазифада фаолият кўрсатмасин ўзининг меҳнатсеварлиги, ташкилотчилик салоҳияти, адолатпарварлиги, камтар ва тўғрисўзлиги билан кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлди. Билими, тажрибасини ёшларга сабот билан ўргатди, кўпчиликка ибрат бўлди.

Анвар Омонов бир неча бор Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига ҳам сайланган эди.

Чўл бағрида ташкил топган туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган дўстимиз, қадрдонимиз, устозимизнинг порлоқ хотираси бир умр ёдимизда сақланади.

Охирати обод бўлсин!

Бир гуруҳ дўстлари, шогирдлари, қадрдонлари.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар