Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Туманда камбағал оилалар сони 459 тага қисқарди.

Туманда камбағал оилалар сони 459 тага қисқарди.

20 июль 2020 йил
66
0

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 4653-сонли қарори асосида коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромади кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан туманда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Тумандаги 852 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб, хатлов натижасига кўра камбағалликда яшаётган 956 та оила ва унда яшовчи 3909 нафар аҳоли камбағаллик рўйхатига киритилди. (Камбағаллик даражаси 6 фоизни ташкил этади).

“Саховат АРГОС” дастурига киритилган,  ёрдамга муҳтож бўлган 918 та оилаларнинг 3848 нафар аъзоларни ташкил этиб, шундан 70 таси яъни 7,6 фоизи ўта муҳтож оилалар, 307 таси 33,4 фоизи муҳтож оилалар, 437 таси 47,6 фоизи фақтинча мухтож оилалар хисобланади, 566 та оилаларда
754 нафар оила аъзолари доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди.

"Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 10 июндан кейин 251 нафар оилаларга 353,4 млн.сўмлик ёрдамлар кўрсатилган жумладан
123 та оллаларга 14,1 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди, 4 та оилага 5,9 млн.сўм нақд (ёки пластик карточка) пул кўринишда, 7 та оилага 3,8 млн сўмлик коммунал қарзи тўлаб берилди (газ, электр, сув), 71 та оилага 12,9 млн.сўмлик дори-дармон етказиб берилди, 26 та олиаларга 234,7 млн сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Эҳтиёжманд оилаларга кредит маблағлари ажратиш мақсадида 254 та 2 млрд 500 млн.сўмлик туман “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш маркази” томонидан ишчи гурух хулосалари берилиб, тумандаги тижорат банкларига топширилган.

Хусусан, жорий йилнинг 18 июнь санасида тумандаги Манас МФЙ ҳудудидаги 12 та эҳтиёжманд оилаларга бир бошдан сигир ўртача 11 млн. сўмда, жами 132 млн. сўмлик, таъминотчи корхоналар “Қордаги япроқ” МЧЖ ва Навруз МФЙ ҳудудидаги 10 та эхтиёжманд оилаларга бир бошдан сиги ўртача 11 млн.сўмда жами 110 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари эвазига “Дўстлик томорқа хизмат кўрсатиш” МЧЖлар томонидан жами 242 млн.сўмлик 22 бош сигитлар  тарқатилди.

Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида кам таъминланган хонадонларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, кўчатлар ва суғориш воситалари хариди учун Ўзбекистон Респубилкаси Меҳнат вазирлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан 16 та аҳоли хонадонларига 31 млн. 860 минг. сўм субьсидия тўлаб берилди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг ёшларини иш билан таъминаш мақсадида ҳудудлардан 125 нафар ёшларга 0,5 гектардан ер майдони ажратиб берилди.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли қарори ижросини таъминлаш мақадида туман ҳокимининг 12 июн даги 764-сонли қарорига асосан жорий йилда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш учун 1 гектардан эҳтиёжманд оилаларнинг 412 нафари аъзоларига 412 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадларини ошириш йўналишида амалга оширилган ишлар натижасида кўплаб оилаларда янги даромад манбалари ҳосил бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланди.

Камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадларини ошириш йўналишида амалга оширилган ишлар натижасида кўплаб оилаларни кам таъминланган олилалар рўйхатидан чиқарилишини таклиф этилди.

Туман бўйича жами 459 та оиланинг 2202 нафар аъзолари яъни 48,1 фоизи эҳтиёжманд камбағал оилалар рўйхатидан чиқарилди.

 Жумладан:

I-секторда 179 та оиланинг 893 нафар аъзолари

II -секторда 150 та оиланинг 750 нафар аъзолари

III -секторда 87 та оиланинг 376 нафар аъзолари

IV-секторда 43 та оиланинг 183 нафар аъзолари эканлигини кўришимиз мумкин.

Камбағалликни қисқартиш бўийча туманда ишлар давоам эттирилмоқда.

 

Дўстлик тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар