Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Савдо маданияти: ХАРИД ЧЕКИНИ ОЛДИНГИЗМИ?

Савдо маданияти: ХАРИД ЧЕКИНИ ОЛДИНГИЗМИ?

30 июль 2019 йил
329
0


 

 

Аҳоли ўртасида кўп юрамиз, уларнинг ўй-хаёллари, орзу-ташвишларини билишга ҳаракат қиламиз. Шундай куларнинг бирида банкдан ўзаро суҳбатлашиб чиқиб кетаётган икки кишининг гаплари тасодифан қулоғимизга чалинди. Гапларининг мазмунидан пластик картадаги пулларини нақдлаштириб олишганидан хурсанд эди.

Кўп кўрамиз, банкомат олдида баъзи кунлари 20-30 киши навбат кутади. Иши битган киши мамнун, навбатини кутаётган эса ҳорғин туришади. Улардаги ҳорғинлик эса нақд пул қўлига олгач бир пастдаёқ унутилади ва яна ҳаёт ташвишлари сари шўнғиб кетилади.

Аҳолини нақд пулга бўлган эҳтиёжини қондириш жуда яхши. 4-5 йил муқаддам пластик картадаги пулларни 20-25 фоиз йўқотишлар ҳисобига нақд пул қилдириларди.  10-15 фоизга нақд пул қилдирган ёки банкдан икки юз минг сўм нақд пул олган кишига ҳавас қилардик.

Бугун эса ўша кунларни  ортда қолдирдик. Банкомат пластик картдан истаганча пулни ечиб бериши мумкин. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор. Яъни, миллий валютамизнинг қадри тушиб кетаётганини унутмаслигимиз лозим. Тўғри инфюляция даражасининг юқорилигига фақатгина бу сабаб эмас. Бунда импорт товарларнинг ҳам ҳиссаси бор. Шундай бўлсада аҳоли қўлидан келганча, миллий пулимизнинг қадри баланд бўлишига ҳиссасини қўшиши керак. Қандай қилиб деган савол қўйилиши мумкин? Бу жуда оддий. Аҳамият беринг, ҳар куни қанча нақд пул сарфлайсиз? Шу пул тадбиркор ёки сотувчи банк орқали пулни айлантираяптими?

Бизнинг энг аҳамият қаратмайдиган томонимиз сифатида мазкур ҳолатни баҳолашга нима дейсиз? Ёдимда, бундан 4-5 ой муқаддам, озиқ-овқат дўконларидан рўзғор учун савдо қилдим. Харид қилган маҳсулотларим учун нақд пул тўладим. Сотувчи харид чекини бермоқчи эмас. Чекни қатъий талаб қилганимдан кейин, менга ёвқараш қилиб мажбурликдан чек берди.

Энди ўзингиз ўйланг. Қачон охирги маротаба харид чекини олдингиз. Аминман-ки бунинг учун хотирангизни анча вақт варақлайсиз. Тўғрисини айта қолайлик. Чекни умуман сўрамаймиз. Тадбиркорларимиз ўз ихтиёри билан ҳар куни номига бўлсада нақд пул топширади. (Бу билан тадбиркорларни номига ёмонга чиқармоқчи эмасмиз). Йилдан йилга одамларимиз ўз ҳақини талаб қилишга ўрганиб бораяпти. Мободо, банкоматда пул бўлмаса ёки тугаб қолса банк ходимларининг ёқасини йиришгача борамиз.

Шу ўринда тижорат банкларнинг биридан олган маълумотни келтириб ўтсак. Банк ўз банкоматига кунига ўрта ҳисобда 120.0 миллион сўм нақд пул қўяди. Бундан маъумки, аҳолли қўлида жуда катта массадаги нақд пул қолаяпти. Маҳаллий тадбиркорлар, асосан савдо билан шуғулланувчилар 30-40.0 минг сўм кунлик нақд пул топширишар, юз минг сўм топширадиганлари эса кам экан.

Агарки, савдо чекини талаб қилиб, бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатсак, банк орқали нақд пул айланиши кўпаяди. Банк ходими тушумлар кунига 600-700,0 миллион сўмга етиши мумкинлигини башорат қилди.

 Шунда ҳолларда банкоматларимизда пул узилиши барҳам топади. Банкларга тегишли банкоматлар сони ҳам ортиши мумкин. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 16 фоиз, тижорат банкларидан ажратилаётган йиллик кредит фоизлари 36 фоизгача кўтарилиб кетмайди.

Шу ўринда бир таклиф. Сўнгги пайтларда ҳар бир ҳаракатимиз манфаат билан  боғланиб қолди. Агар ҳар бир киши нақд пулдаги харид чекини солиқ идораларига тақдим этса. Бунда унга қандайдир бонуслар ёки бирон солиқ туридан имтиёзлар берилса, бу ҳам ижобий натижаларини бериши мумкин.

 Сўзимиз якунида, юз хотирчилик каби биздан ажралмай қолган хислатимизни бир четга сурайлик. Нақд пулни банкдан ташқари айланиши барҳам топсин. Вазифаларни талаб этиш баробарида, мажбуриятимизни ҳам оширайлик. Энг муҳими ватан учун, шу халқ, эртанги келажагимиз учун жамоатчилик назоратини кучайтирайлик! Нақд пуллар киссадан киссага эмас, банклар кассаси орқали айлансин!

Сиз бунга нима дейсиз!!!

Бердиёр Қораев.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар