Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик тумани ҳокими Улуғбек Узаковнинг Дўстлик тумани аҳолисига МУРОЖААТИ

Дўстлик тумани ҳокими Улуғбек Узаковнинг Дўстлик тумани аҳолисига МУРОЖААТИ

30 июль 2020 йил
158
0

 

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,

Қадрли туманимиз аҳли!

Аввало барчангизни Мурожаатим олдидан кириб келаётган Қурбон ҳайити билан қутлайман.

Хонадонингизга тинчлик-тотувлик, оилавий бахт, соғлик- омонлик тилайман.

Дўстлик туманининг аҳолиси 65412 кишини ташкил этади. Аҳолининг 81,5 фоизини ўзбеклар, 10,8 фоизини татарлар, 6,6 фоизини қирғиз миллатлари ташкил этиб, жами 16 миллат вакиллари бир оиладек ҳаёт кечиришмоқда.

Туман аҳолисининг 32498 нафарини аёллар, 5622 нафари пенсионер, 646 нафар ногиронлиги бўлган кишилар рўйхатга олинган.

Коронавирус инфекцияси аниқланган дастлабки кундан бошлаб туманимизда ҳар битта аҳолини вирусга чалинмаслиги, уни тарқалмаслиги бўйича ишларни олиб бордик.

Бунда тўртта сектор рахбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тиббиёт ва бошқа тегишли соҳа ходимларидан иборат штаб ташкил этилди.

Туманимизда пандемияга қарши курашда керак бўладиган шахсий тиббий гигиеник кийимлар, зарарсизлантирувчи моддалар, тиббий асбоб-ускуналари заҳиралари яратиш мақсадида 102,4 миллион сўм маблағ ажратилди. Дўстлик тиббиёт коллежининг                 100 ўринли ўқувчилар ётоқхонаси провизор гоститали сифатида фойдаланиш учун, 55 миллион сўм маблағ ҳисобидан таъмирдан чиқарилди ва қайта жиҳозланди.

Дўстлик тиббиёт бирлашмасининг Юқумли касалликлар бўлими гумондор шахсларни стационар шароитда тиббий назоратга олиш учун 30 ўринли провизор гоститалига айлантирилди. Госпитал Миллий гвардия ҳодимлари томонидан алоҳида қўриқловга олинган.

Туман тиббиёт бирлашмасида 27 нафар шифокорлар Коронавирус инфекцияси касаллигини даволаш бўйича онлайн ўқув курсларида иштирок этишди. 80 нафар патранаж ҳамширалар  коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қайта ўқитилди.

38 нафар  дезинфекторлар зарур техникалар билан таъминланиб, корхона ва ташкилотлар, муассасалар, кўп қаватли уйларга кириш жойларида кунлик зарарсизлантириш ишларини олиб боришмоқда.

Бириктирилган тиббиёт ходимлари туманимизга хориждан келган 344 нафар фуқаролар ва уларнинг 1481 нафар оила аъзолари устидан кунлик тиббий назорат олиб боришди. Шундан 331 нафар фуқаро соғломлиги туфайли оила аъзолари билан биргаликда тиббий назоратдан чиқарилди. Беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролардан  таҳлиллар учун эса 859 та тест  намуналари олинди.

Бугунги кунгача туман Тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 25 нафар бемор Коронавирус инфекцияси ташхиси билан ётқизилди. Бўлимда қатъий тартиб ўрнатилиб, белгиланган тиббиёт ходимларининг 10 кунлик навбатчилиги ташкил этилди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан 12 нафар бемор тўлиқ соғайди. Қолган беморлар билан тиббиёт ходимлари муолажалар олиб боришмоқда. Бундан ташқари, 2 нафар бемор уй шароитида даволанмоқда.

Аниқланган беморлар билан мулоқотда бўлган 51 нафар фуқаролар ҳозирги кунда уй шароитида кузатувга олинди.

Карантин даврида туманга кирувчи асосий кўчаларга постлар ташкил этилиб, зарарсизлантириш, ҳароратни ўлчаш ишлари йўлга қўйилди.

Аҳолини арзон ва сифатли дори дармон билан узлуксиз таъминлаш мақсадида тумандаги 16 та дорихоналар фаолият юритмоқда. Дорихоналарда уч ойга етарли зарур дори-дармонлар заҳираси яратилди.

Қадрли тумандошлар!

Пандамия шароитида бор диққат эътиборимиз, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳамда тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати томонидан туманда, пандемия даври бошланишидан ҳозирги кунга қадар жами 1218 нафар эҳтиёжманд оилаларга 117 млн. сўмлик турли йўналишларда ёрдамлар кўрсатилди.

  Туманда ташаббускор ҳомийлар томонидан 275 та эҳтиёжманд оилаларга 19 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

  CALL CENTERнинг 1197 қисқа телефон рақами орқали  Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказига келиб тушган мурожаатлар бўйича 778 та хонадонга 74.7млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда пул маблағлари кўринишида моддий ёрдамлар берилди.

  Тумандаги тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалик соҳаси вакиллари томонидан 165 та эҳтиёжманд оилаларга 11 млн. сўмлик озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тарқатилди.

  Тумандаги 852 та хонадонларда яшаётган 918 та оила ва ундаги  3892 нафар аҳоли камбағаллик рўйхатига киритилган бўлиб, меҳнатга лаёқатли ишсиз бўлган 1480 нафар фуқаролардан 1008 нафарининг бандлиги таъминланди.

Туманда фаолият кўрсатаётган “Сангзор текстил” МЧЖ пахтачилик кластери 64 нафар эҳтиёжманд ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзоларини мавсумий ишга қабул қилди.

Тумандаги “Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ ҳам 100 та эҳтиёжманд ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларга 100 млн. сўмлик беғараз ҳомийлик ёрдамини кўрсатди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан 16 та аҳоли хонадонларига 31 млн. 860 минг сўм субсидия тўлаб берилди.

Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш учун бир гектардан эҳтиёжманд оилаларга 412 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Эҳтиёжманд оилаларга сектор раҳбарлари томонидан имтиёзли кредитлар асосида чорва моллари, паррандалар, инкубатор аппаратлари ва бошқа ёрдамлар кўрсатилмоқд.

Бунинг натижасида туман бўйича жами 459 та эҳтиёжманд оилалар камбағаллик рўйхатидан чиқарилди.

Иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери ўрта технологияга асосланган қайта ишлаш саноат тармоғи ва юқори технологияларга асосланган хизматлар соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариш объектларини тўғри жойлаштириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, иқтисодиётни барқарор ва мутаносиб ривожлантиришни таъминлаш мақсадида соҳа ҳамда тармоқлар ихтисослашуви асосида туман ҳудудини ривожлантиришнинг қуйидагича истиқболли ўсиш нуқтаси белгиланган.

1.Қишлоқ хўжалиги йўналишида- узумчилик ва сабзавотчилик бўйича.

Туманнинг  "Истиқлол" фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасида (ФХҲУ) 2020 йилда яна 19 га ер майдонида узумчилик ташкил этиб, шундан 9 га ер майдони томчилатиб суғориш усулидан фойдаланади.

“Навбаҳор” ФХҲУда 2020 йилда яна 10 гектар ер майдонида замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш ҳисобига 40,0 млрд. сўмлик сабзавот маҳсулотлари етиштирилади.

 

2.Саноат йўналишида – тўқимачилик, қурилиш соҳаси ва ёғ-мой саноати бўйича.

Туманда “Сангзор текстил” МЧЖ томонидан пахтачилик кластери асосида пахтани чуқур қайта ишлаш натижасида қўшимча 3,5 минг тонна газлама ва 4 минг тонна трикатаж мато ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 228,3 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Туманда қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш учун истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш натижасида “Давлатёр Тинчликович“ МЧЖ томонида йилига 14 млн. 400 минг дона 1 млрд. 584 млн.сўмлик пишган ғишт ишлаб чиқарилади.

Шу билан бирга ёғ-мой саноатини янада ривожлантириш мақсадида “Мирзакулов Зафар" ф/х томонидан тумандаги бўш турган ерларга кунгабоқар экиб, ундан йилига 171 тонна 1388,1 млн сўмлик ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади.

3.Хизматлар кўрсатишда - Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш  бўйича.

Туманда 2020 йилда 4 та ДХШ асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилади.

“Ғофур Ғулом” МФЙ худудидан, “Азизбек” ХК томонидан лойиҳа қиймати 1.2 млрд. сўмлик “Соғломлаштириш маскани” ташкил этиш режалаштирилган, унда аҳолига кенг турдаги хизматлар кўрсатилади.

Шунингдек, туманда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш,  улар олдидаги тўсиқларни бартараф этишда 4 та сектор раҳбарлари камарбаста бўлмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида туманда 550 миллион сўмлик савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда паррандачилик йўналишлари бўйича 3 та инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган. Уларда жами 12 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Шунингдек, иккинчи ярим йилликда 26 та умумий қиймати 40.0 млрд. сўм лойиҳа ишга тушуши натижасида, 182 янги ишчи ўрни яратилади. Лойиҳалар жорий йил якунигача фойдаланишга топширилади.

2020 йил 1-ярим йилликда туманда 868.0 минг доллар тўғридан тўғри инвестиция ўзлаштирилди.

Бундан ташқари, туманда экспорт бўйича 2020 йил 1-ярим йиллик учун 5,7 млн. доллар режа топшириқ белгиланган бўлиб, амалда             6,2 млн доллар миқдорида бажарилди.

Туманда ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 254 гектар ер майдонлари ажратилиб, 508 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

7153 гектар ғалладан бўшаган ер майдонига такрорий экин экилди.  

Қурилиш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳолатини яхшилаш борасида ҳам бир қатор ишлар олиб борилди.

Туманда электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида 155 та таянч устунлари янгисига алмаштирилди. 5 та янги трансформаторлар ўрнатилди. Узунлиги 11,2 км бўлган электр тармоқларини тортиш ишлари бажарилди. 52 та трансформаторлар, 106,2 км масофадаги электр тармоқлари жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 2.4 км ички йўллар асфальтланди. Ҳозирги  кунда 20,7 км ички йўллар таъмирланиши режалаштирилган.

Дўстлик шаҳрининг Абай кўчасида беш қаватли 2 ва 3 хонали 96 хонадондан иборат тижорат уйлари бунёд этилмоқда. Айни пайтда тумандаги “Чинобод” МФЙ ҳудудидан 10 та 5 қаватли ҳар бири               30 хонадонли уй-жой қурилиши режалаштирилиб, тегишли хужжатлар тайёрланмоқда.

Маҳалла ва оилани инситутини қўллаб-қувватлаш тизими, жиноятчиликни камайтириш бўйича “хавфсиз шаҳар” ва “хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан; “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосан Дўстлик туманида “Манас”, “Наврўз”, “Саноатчилар” маҳалларига назорат масканлари жойлаштирилди. Бундан ташқари, “Бунёдкор” ҳамда “Олтин водий” маҳалларига кузатув камералари ўрнатилди.

Халқ таълими соҳасида “Инвестиция” дастури асосида 1 та, “Обод маҳалла” дастури асосида 4 та, “Обод қишлоқ” дастури асосида 4 та умумтаълим мактаблари мукаммал таъмирланди ва 1 та янги 630 ўринли мактаб биноси қуриб фойдаланишга топширилиб,1 та мактаб Математика фанига ихтисослаштирилган мактабга айлантирилди.

“Қахрамон” ҚФЙ ҳудудидаги 11-умумий ўрта таълим мактабига 180 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчилари сони 760 нафарни ташкил этади, 5 нафар ўқувчи олтин ва 2 нафар ўқувчи мактабни кумуш медалга битирди. Бугунги кунда 747 нафар ўқувчилар (98,3%) республикамизнинг турли олий ўқув юртларига ҳужжат топширишди. Мактаб битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича манзилли режалар ишлаб чиқилди.

Туман марказида Ёшлар мехнат гузаридан янги замонавий тибдаги кутубхона ишга туширилди.

Туманда пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти доимий диққат эътиборимизда турибди.                    2020 йил 1 июль ҳолатига жами кредит портфели
364,3 миллиард сўм қолдиқ мавжуд.

Шундан, коронавирус эпидемияси туфайли 182 нафар тадбиркорларнинг 28,9 млрд. сўм, 5114 та жисмоний шахсларнинг 15,5 млрд. сўм кредит маблағлари муддати узайтирилган.

Пандемия шароитида Халқ депутатлари туман Кенгашининг фаолияти ҳам самарали бўлмоқда.

Туманнинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси махсус ҳисоб рақамига ҳомийлар томонидан тушган маблағлардан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йилги қарорларига асосан икки нафар фуқаронинг даволаниши учун 10 млн. сўм ажратилди.

Бундан ташқари, 14 та хонадонларни таъмирлаш учун 85 млн.сўм, пандемия даврида ахолига дори воситаларини харид қилиш учун 60 млн.сўм маблағлар ажратилди.

Ҳурматли тумандошлар!

Аввало ўзимиз ёшларга ҳар жиҳатдан намуна бўлиб, фарзандларимизнинг тақдирини ўйлайлик.

Бефарқлик оқибатидан коронавирус инфекциясига чалинган беморни даволаш учун сарфланаётган маблағлар ҳар бир оиланинг турмуш фаровонлиги, юртимизнинг тараққий этиши йўлида ишлатилиши мумкинлигини англаб етайлик.

Санитария гигиена талабларига тўла амал қилайлик!

Ортиқча ваҳималарга берилмайлик!

Биз иродали, сабр-тоқатли халқмиз. Бундай инсоний фазилатлар эса ҳар қандай синовли дамларни тезда ортда қолдириши, эсон-омон яхши кунларни келишига замин яратади. Бугунги синовли кунларда рўй бераётган ҳолатни ҳар биримиз қалбан ҳис этишимиз, энг аввало ўзимизнинг, оила аъзоларимизнинг саломатлиги йўлида қайғуришимиз шарт.  

Биз бу кунларда ҳар қачонгидан ҳам бирлашиб, ҳамжиҳатликда, мана шундай ташвишли, таъбир жоиз бўлса, оғир кунларни биргаликда енгиб ўтишимизга ишонаман!

Яратганнинг ўзи халқимизни, бутун инсониятни бу офатдан тезроқ озод қилсин, барчамизни ўз паноҳида асрасин! 

УЙДА ҚОЛИНГ!  

Эътиборингиз учун раҳмат!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар