Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИГА КИРГАН ТАЛАБА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИГА КИРГАН ТАЛАБА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

06 сентябрь 2019 йил
438
0

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.

Унда тизимдаги бир қатор камчиликлар тилга олиниб, бартараф этиш йўллари Президент томонидан айтиб ўтилди. Бу борада мутасаддиларга керакли топшириқлар ҳам берилди.

Шунга кўра, Дўстлик туман ҳокими Улуғбек Узоқов шаҳар марказидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Ҳоким дастлаб мактаб ўқувчиларининг эрталабки йиғинида иштирок этиб, уларни билимлар куни билан қутлади. Туман раҳбари мактабнинг бугунги аҳволи билан танишаркан, бажарилиши лозим бўлган ҳар бир ишларни вакиллар билан алоҳида муҳокама этди. Шунингдек, мактабнинг 11-синф ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

- Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан мактаб таълимига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунга жавобан сиз ёшлар пухта билим олиб, ўқиб-ўрганишингиз лозим. Туманимизда кўплаб соҳаларда кадрлар етишмовчилиги мавжуд. Соғлиқни сақлаш соҳаси шулар жумласидан. Шифокорлик касбини эгаллаш учун астойдил ўқинг. Талабаликка контракт асосида қабул қилинган ёшларга контракт тўловида амалий ёрдам берамиз,-дейди туман ҳокими.

Шунингдек, Улуғбек Узоқов битирувчиларни сифатли билим олишларига алоҳида эътибор қаратиб, улар билан қўшимча машғулотар олиб бориш кераклигини мактаб маъмуриятига эслатди.

Б.Қораев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар