Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Депутатлар томонидан Президент Фармони лойиҳасига берилган таклифлар маъқулланди

Депутатлар томонидан Президент Фармони лойиҳасига берилган таклифлар маъқулланди

26 октябрь 2020 йил
152
0

 

 

Халқ депутатлари Дўстлик тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига таклифлар киритишга масаласи билан сессияни бошлашди.

Мазкур Фармон лойиҳаси 1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқида берилган топшириқлар ижроси юзасидан тайёрлангани эътироф этилди.

Масала юзасидан туман ҳокими Улуғбек Узоқов тумандаги таълим соҳасида амалга оширилган ишлар ва тизимида олиб борилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ахборот берди.

Шунингдек, туман Халқ таълим бўлими мудири Мавлон Камолов таълим соҳасининг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича фикрларини билдираркан, Фармон лойиҳасига бир қатор таклифларини берди.

Ҳар бир таклифлар депутатлар томонидан алоҳида муҳокама этилди.

Муҳокамалар сўнгида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг фаол иштирок этиши Фармон лойиҳасини аҳоли ва кенг жамаотчиликка тарғиб қилиш ҳамда ижросини назорат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Сессия кун тартибидаги киритилган иккинчи масала – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўздаверлойиҳа” институти Жиззах вилояти бўлинмаси томонидан “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Дўстлик тумани чегарасини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан тузилган туман комиссиясининг 2020 йил 23 октябрдаги йиғилиш баёнини тасдиқлаш тўғрисида сўз Жиззах вилояти Ер лойиҳа бўлинмаси муҳандиси Йўлдош Маткаримовга берилди.

Й.Маткаримов туманнинг қўшни туманлар билан чегаралари белгилаб чиқилгани, унга кўра ўзгаришлар бўлмаганини таъкидлади.

Депутатлар кун тартибдаги масалалар юзасидан тегишли қарорларни қабул қилишди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Улуғбек Узоқов олиб борди.

 

 

 

 

 

Дўстлик туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар