Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Депутатлар битта мактаб директорининг ҳисоботини қониқарсиз деб топишди

Депутатлар битта мактаб директорининг ҳисоботини қониқарсиз деб топишди

09 январь 2021 йил
307
0


 

Халқ депутатлари Дўстлик тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

 

Унда депутатлар муҳокамасига биринчи масала сифатида Ўзбекистон Республика Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 11-банди ижросини таъминлаш бўйича тумандаги умумтаълим мактаблари раҳбарларининг ҳисоботи киритилди.

Масала юзасидан рейтинг жиҳатидан паст натижалар кўрсатган 2-, 3-, 7-, 8-, 12-, 13-, 20-умумий таълим мактаблари директорлари депутатларни ўзларининг уч йиллик режалари билан танишдилар. 

Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган айрим умумий таълим мактаблари раҳбарларининг ҳисоботлари қониқарли деб топилган бўлса, айримларининг уч йиллик режалари шартли равиш қабул қилинди.

7-умумий ўрта таълим мактаби директори Шароф Сариевнинг ҳисоботи эса депутатлар томонидан қониқарсиз деб баҳоланди.

Кун тартибидаги Дўстлик туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлари хусусида Ёшлар ишлари агентлиги Дўстлик туман бўлими бошлиғи Асқар Даминов ахборот берди.

Бўлиб ўтган савол-жавоблардан кейин туманнинг “Ёшлар дафтари” киритилганлар рўйхати тасдиқланди.

Шундан кейин депутатлар бешта муҳим ташаббус ижросини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрдаги Ёшлар форумидаги маърузаси ижроси юзасидан маданият ва санъат соҳасида квота асосида олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишди.

Масала юзасидан туман Маданият бўлими бошлиғи Дилмурод Эшимқулов ҳисобот берди. Ҳисоботда тумандаги беш нафар ёшлар тавсия этилганлиги айтиб ўтилди.

Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршида Жўраева туманда аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ташкил этилаётган Аёллар дафтарига белгиланган тоифадаги хотин-қизларни киритиш ва манзилли ишларнинг бориши билан депутатларни таништирди.

Бу масала ҳам депутатлар атрофлича муҳокама этишди.

Сессия кун тартибидаги сўнгги масала билан Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми директори Абдутолиб Абдуфаттоев таништирди. У депутатлардан жамоат саломатлиги техникумида ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлашга рухсат беришларини сўради.

Депутатлар техникумнинг таълим жараёнига тайёргарлигини муҳокама этиб, машғулотларга рухсат беришди.

Сессияда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.

Йиғилишни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Улуғбек Узоқов олиб борди.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар