Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги учун баҳсларга старт берилди
Дўстлик туманининг маҳаллалари, корхона ва ташкилотларида ҳар куни спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказилмоқда.
Бугун “Саритепа” маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг минифутбол тури бўйича 2-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги учун баҳсларга старт берилди.
- Ҳурматли Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони аҳоли саломатлиги мустаҳкамлаш йўлида биз сектор раҳбарлари учун муносиб дастур бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, уюшмаган ёшларларни зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётнинг асосий мазмунига айлантиришни мақсад қилдик,- дейди туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Исроил Нурматов мусобақанинг очилиш маросимида.
Мусобақада ҳар бир маҳаллалардан жами 12 та минифутболчи ёшлар жамоалари иштирок этмоқда.
Бугун кубок ўйинларининг дастлабки саралаш баҳслари ўтказилди. Кубок ўйинларининг ғолиб ҳамда совриндорлари эртага аниқланади.
Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати