Қўл тўпи бўйича туман биринчилиги ўтказилди
Бугун Дўстлик туманида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залига ўқувчи ёшлар йиғилишди. Улар тенгдошлари билан спортнинг қўл тўпи турни бўйича куч синашди.
- Мақсадимиз аҳоли ўртасида оммавий спортларни тарғиб этиш. Айниқса, ёшликдан спорт билан шуғулланган киши ҳар жиҳатдан етук бўлиши ҳаммамизга маълум. Бу йўлда бизга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони кўплаб имкониятлар яратмоқда,- дейди туман Халқ таълими бўлими мудири Мавлон Камолов.
Ўқувчи ўртасида туман биринчилигида 86 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)