Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Туманда 9 ой давомида 346,8 миллиард сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди

Туманда 9 ой давомида 346,8 миллиард сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди

16 декабрь 2019 йил
220
0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур фармон ижроси юзасидан туманимизда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туманда рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони –517 тани ташкил этиб, шундан 493 таси фаолият юритмоқда. Шундан 116 таси янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари ҳисобланади. Ўз навбатида фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 54 тани ташкил этмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми, яъни 149 таси савдо, 94 таси саноат, 85 таси қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда 47 таси қурилиш соҳаларига тўғри келади.
2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар сони – 4 тани ташкил қилиб, барчаси фаолият кўрсатиб келмоқда.
2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Дўстлик туманида жами 59 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 16 тага кўпайганлиги кузатилган, фаолият кўрсатаётганлари эса 56 тани ташкил этади.
Ўтган 9 ой давомида туманда 346,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши амалга оширилган бўлиб, шундан 63,4 млрд. сўмни кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.
Давлат ва хусусий секторнинг ўзаро муносабати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарор вазиятни таъминлашда хусусий бизнеснинг манфаатдорлигини оширишда катта хизмат қилади. Ўз навбатида, мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ Дўстлик туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида нодавлат секторнинг улуши салмоқли эканлигини кўриш мумкин. Тармоқ корхоналари томонидан жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 48,6 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, шунинг билан бирга давлат секторида 1,7 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, нодавлат секторида 206,3 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, ташкил этди.
Ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади. Дўстлик туманида саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши 346,8 млрд. сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, бу кўрсаткич ҳажми аҳоли жон бошига 2,5 миллион сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,9 фоизга етказилганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, туманда истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиши 160,8 млрд. сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 2,48 миллион сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,0 фоизни кўрсатмоқда.
Бундан ташқари қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳажми 732.7 млрд. сўмни, 2018 йилнинг январь-октябрь ойларига нисбатан 96,1 фоизни ташкил қилди: шундан кичик бизнес улуши 100,0 фоизни, Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада – 228,4 млрд. сўмни ёки 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати – 328,7 фоизни ташкил этмоқда. Шундан кичик бизнес улуши 81,6 фоиз, қурилиш ишлари бажарилиш ҳажми 44,9 млрд. сўмни 2018 йилнинг январь-октябрь ойларига нисбатан 123 фоизга тўғри келган. Чакана товар айланмаси ҳажми 161,5 млрд. сўмни 2018 йилнинг январь-октябрь ойларига нисбатан 106,1 фоизни кўрсатмоқда. Бозор хизматлари ҳажми 170,8 млрд. сўмни, ўтган ойларига нисбатан 109,9 фоизни ташкил қилди.
2019 йилнинг январь-сентябрда фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 191,7 млрд. сўмни кўрсатмоқда.
Анвар Мамиров,
туман Статистика бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар