Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик тумани А.Навоий МФЙ ва Боғзор МФЙ худудидан “COSCOM” МЧЖ га Антенна мачталарини ўрнатиш тўғрисида.

Дўстлик тумани А.Навоий МФЙ ва Боғзор МФЙ худудидан “COSCOM” МЧЖ га Антенна мачталарини ўрнатиш тўғрисида.

26 январь 2021 йил
55
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4329-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “COSCOM” МЧЖ нинг туман хокимлигига кирим қилинган хати ҳамда туман ҳокимлиги қошидаги қурилиш ва ободонлаштириш учун ер майдони танлаш ва ажратиш комиссиясининг далолатномасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги қонунга асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4329-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
  2. Дўстлик туман А.Навоий МФЙ худудидаги бўш ер майдонидан 400,0 м2 ер майдони ва Боғзор МФЙ худудидаги бўш ер майдонидан 400,0 м2 ер майдони “COSCOM” МЧЖ га Антенна мачталарини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисидаги туман ҳокимлиги қошидаги қурилиш ва ободонлаштириш учун ер майдони танлаш ва ажратиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин ва Антенна мачталарини ўрнатиш учун ер майдони ажратилсин.
  3. Туман бош архитектори (О.Уринбоев)га ва туман Ермулккадастри агенлиги Дўстлик туман филиали (Б.Асатуллаев)га ушбу ер участкасини белгиланган тартибда ўлчаб бериш ва Ер фонди хисобига тегишли тартибда ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
  4. “COSCOM” МЧЖ рахбари зиммасига:

- Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тегишли органининг хулосаси олиш;

-қурилиш ишларини бошлашдан олдин белгиланган тартибда вилоят Қурилиш бош бошқармасидан АРТ 1-2 ва лойиха хужжатларини олиш ва келишиш, Вилоят ҚСҲН инспекциясидан қурилишга рухсат олиш;

-қурилиш мобайнида архитектура, санитария, ёнғинга қарши меъёр ва талабларга риоя қилиш;

-қурилиш атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

-қурилиш ишларини бир йил муддатгача тугатиш ва биринчи 1 ой давомида тўлиқ хужжатларни расмийлаштириш ҳамда қурилиш ишларини бошлаш;

-қурилиш ишлари тугаллангандан сўнг белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини олиш ва Давлат рўйхатидан тегишли тартибда ўтказиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Л.Суюнов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                       У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар