Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик туман “Қахрамон” МФЙ Қ.Сафаров кўчаси худудидан фуқаро Қобулов Ўктам Нурмурот ўғлига “Маиший хизмат уйи”ни қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

Дўстлик туман “Қахрамон” МФЙ Қ.Сафаров кўчаси худудидан фуқаро Қобулов Ўктам Нурмурот ўғлига “Маиший хизмат уйи”ни қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

26 январь 2021 йил
60
0

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ва туман ҳокимлиги қошидаги ер майдони танлаш ва ажратиш комиссиясининг далолатномаси хамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Дўстлик туман филиалининг 2020 йил 16 сентябрдаги 02-06/51-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги қонуни асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

 

  1. Дўстлик туман “Қахрамон” МФЙ Қ.Сафаров кўчаси худудидан фуқаро Қобулов Ўктам Нурмурот ўғлига умумий ер майдони 100,0 (10x10) кв/м бўлган замонавий лойиҳалар асосида “Маиший хизмат уйи”ни қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида тузилган туман ҳокимлиги қошидаги ер майдони танлаш ва ажратиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин ва ер майдони ажратилсин.
  2. Туман қурилиш бўлими (О.Уринбаев)га ушбу ер майдонини бош режадан олинган нусҳа асосида жойида ўлчаб бериш, Ермулккадастри ДК туман филиали (Л.Суюнов)га ушбу ер майдонига кадастр хужжатларини тайёрлаб белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказиш ва шу хақида туман давлат солиқ инспекциясига керакли маълумотлар бериш вазифаси топширилсин.
  3. Фуқаро Қобулов Ўктам Нурмурот ўғли зиммасига:

- қурилиш ишлари бошланишдан олдин вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат экологик экспертизасининг хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини, архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ I-II) ҳужжатларини, вилоят Давлат экспертиза бошқармасидан экспертиза хулосасини, вилоят ҚСҲН инспекцияси томонидан қурилишга рухсат олиш;

- қурилиш мобайнида архитектура, санитария, ёнғинга қарши меъёр ва талабларга риоя қилиш;

- қурилиш атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

- қурилиш ишларини 1 (бир) йил муддатда тугатиш ва биринчи 1 ой давомида тўлиқ хужжатларни расмийлаштириш хамда қурилиш ишларини бошлаш;

- қурилиш ишлари тугаллангандан сўнг Давлат хизматлари марказидан фойдаланишга қабул қилиш хужжатларини расмийлаштириш;

- акс ҳолда объект буюртмачи ҳисобидан бузиб ташланиши ва Ер кодексига мувофиқ ер майдони туман ҳокимилиги захира фондига қайтариб олиниши таъкидлаб ўтилсин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин. 

Туман ҳокими                                             У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар