Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик туман “Наврўз” МФЙ худудидан ўтувчи 4Р-35 “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” автойўли ёқаси худудидан “Саврон туҳфаси” МЧЖга замонавий лойиҳалар асосида “Yoshlar mexnat guzari” хамда “Махалла гузари” биносини қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида  

Дўстлик туман “Наврўз” МФЙ худудидан ўтувчи 4Р-35 “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” автойўли ёқаси худудидан “Саврон туҳфаси” МЧЖга замонавий лойиҳалар асосида “Yoshlar mexnat guzari” хамда “Махалла гузари” биносини қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида  

26 январь 2021 йил
96
0

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4206-сонли қарори ижросини таъминлаш хамда туман ҳокимлиги қошидаги ер майдони танлаш ва ажратиш комиссиясининг далолатномаси ва “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Дўстлик туман филиалининг 2020 йил 8 апрелдаги 2-06/30-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги қонуни хамда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосан,

 

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

 

  1. Дўстлик туман “Наврўз” МФЙ худудидан ўтувчи 4Р-35 “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” автойўли ёқаси худудидан “Саврон туҳфаси” МЧЖга умумий ер майдони 1000,0 (40x25) кв/м бўлган замонавий лойиҳалар асосида “Yoshlar mexnat guzari” хамда “Махалла гузари” биносини қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида тузилган туман комиссияси далолатномаси тасдиқлансин ва ер майдони ажратилсин.
  2. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Уринбаев)га ушбу ер майдонини бош режадан олинган нусха асосида жойида ўлчаб бериш, туман Ермулккадастри ДК туман филиали (Л.Суюнов)га ушбу ер майдонига кадастр хужжатларини тайёрлаб белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказиш ва шу хақида туман давлат солиқ инспекциясига керакли маълумотлар бериш вазифаси топширилсин.
  3. “Саврон туҳфаси” МЧЖ зиммасига:

- қурилиш ишлари бошланишдан олдин вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат экологик экспертизасининг хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини, архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ I-II) ҳужжатларини, вилоят Давлат экспертиза бошқармасидан экспертиза хулосасини, вилоят ҚСҲН инспекцияси томонидан қурилишга рухсат олиш;

- қурилиш мобайнида архитектура, санитария, ёнғинга қарши меъёр ва талабларга риоя қилиш;

- қурилиш атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

- қурилиш ишларини 2 (икки) йил муддатда тугатиш ва биринчи 3 ой давомида тўлиқ хужжатларни расмийлаштириш хамда қурилиш ишларини бошлаш;

- қурилиш ишлари тугаллангандан сўнг Давлат хизматлари марказидан фойдаланишга қабул қилиш хужжатларини расмийлаштириш;

- акс ҳолда объект буюртмачи ҳисобидан бузиб ташланиши ва Ер кодексига мувофиқ ер майдони туман ҳокимилиги захира фондига қайтариб олиниши таъкидлаб ўтилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Г.Холмурадова), “Саврон тухфаси” МЧЖ билан биргаликда,

“А.Навоий” МФЙ учун қурилаётган “махалла гузари” биносини замонавий лойиҳалар асосида қуриш ва фойдаланишга топширилиши хамда белгиланган тартибда хужжатларини расмийлаштириш, қўшимча битим тузиш вазифалари топширилсин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Б.Бойқулов ва Г.Холмурадова зиммаларига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                             У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар