Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Дўстлик туман Мевазор ҚФЙ худудидан фуқаро Мисирова Мавлудага якка тартибда шахсий уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

Дўстлик туман Мевазор ҚФЙ худудидан фуқаро Мисирова Мавлудага якка тартибда шахсий уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

26 январь 2021 йил
77
0


 

Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон  қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 63-сон қарорига асосан фуқаро Мисирова Мавлуданинг туман ҳокимлигига кирим бўлган аризаси хамда туман ҳокимлиги ер танлаш ва ажратиш комиссиясининг далолатномасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги қонунга асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

 

  1. Фуқаро М.Мисированинг аризаси ва розилик хати хамда туман ҳокимлиги ер танлаш ва ажратиш комиссиясининг далолатномаси инобатга олинсин.
  2. Дўстлик шахри Саноатчилар (Холхожаев) МФЙ Хамза кўчаси худудидаги 467,0 кв/м ер майдонида жойлашган фуқаро Мисирова Мавлудага тегишли бўлган турар-жой биноси жамоат эҳтиёжи учун олинаётганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори асосан Мевазор ҚФЙ худудидан 41-рақамли 0,06 га ер майдони якка тартибда уй-жой қурилиш учун ажратилсин ҳамда Саноатчилар (Холхожаев) МФЙ Хамза кўчаси худудида жойлашган фуқаро М.Мисировага тегишли бўлган турар-жой биноси ўз ҳисобидан бузилсин ва умумий 467,0 кв/м ер майдони туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилсин.
  3. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Уринбаев)га ушбу ер майдонини бош режадан олинган нусха асосида жойида ўлчаб бериш, туман Ермулккадастри давлат корхонаси (Л.Суюнов)га ушбу ер участкасига кадастр хужжатларини тайёрлаб белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказиш ва шу хақида туман давлат солиқ инспекциясига керакли маълумотлар бериш вазифаси топширилсин.
  4. Фуқаро Мисирова Мавлуда зиммасига:

-қурилиш ишларини бошлашдан олдин қурилиши режалаштирилаётган турар-жой биносини лойиха хужжатларини қурилиш бўлими билан келишилган ҳолда лойиҳа хужжатлари асосида қуриш;  

- қурилиш мобайнида архитектура, санитария, ёнғинга қарши меъёр ва талабларга риоя қилиш;

- қурилиш атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

- қурилиш ишларини 2 (икки) йил муддатда тугатиб берилган муддат ичида фойдаланишга топшириш;

Акс ҳолда ер участкаси туман хокимлиги захира ер фондига қайтарилиши таъкидлаб ўтилсин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Бойқулов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                   У.Узаков

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар