Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » А.Навоий МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар орасидан 2 та хожатхона қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

А.Навоий МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар орасидан 2 та хожатхона қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

26 январь 2021 йил
75
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 30-31 январ кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг Мирзачўл тумани марказида амалга оширилган кенг кўламли ишлар мисолида Жиззах вилоятининг барча туман марказларининг замонавий архитектура қиёфасини яратиш, кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича берилган топшириқларига асосан хамда туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йил 18 июндаги 257-сонли хатини инобатга олиб,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н

 

  1. Туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йил 18 июндаги 257-сонли хатини маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. А.Навоий МФЙ А.Яссавий кўчаси 7 ва 9-уйлар хамда Ш.Рашидов кўчаси 3 ва 5-уйлар орасидан хар бири 8х4 (32) м2 ўлчамда 2 та 10 ўринли хожатхона биносини қуриш учун жами 64.0 м2 ер майдони ажратилсин.
  3. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Ўринбоев)га ушбу қурилиши режалаштирилган хожатхона қуриш учун ажратилган ер майдонини бош режага асосан жойида ўлчаб бериш хамда қурилиш ишларини амалга оширишда Архитектура ва қурилиш нормалари талабларига жавоб берилишини доимий назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
  4. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (А.Ёриев), туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Ишимов) ва “Дўстлик таъмирлаш-тиклаш” ДУК (А.Хаитбоев)ларга;

- қурувчи томонидан қурилаётган хожатхона қурилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

- қуриб битказилмаган хожатхона биносини белгиланган тартибда қабул қилиш ва фойдаланиш учун ХУЖМШга тегишли тартибда расмийлаштириб бериш вазифалари юклатилсин.  

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Бойқулов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                             У.Узаков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар