Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда

Хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда

21 январь 2021 йил
89
0

Дўстлик туманидаги ҳар бир маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг дардини эшитиб, таклиф ва қизиқишларини рўёбга чиқариш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, аёлларнинг оилаларини мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш бўйича тадбирлар бошлаб юборилди.

Бундай эзгу мақсадни амалга ошириш учун маҳаллаларда “одобли қиз”, “иффатли келин” ва “маърифатли аёл” ғояларини кенг тарғиб этишда “Аёллар маслаҳат Кенгашлари” ташкил этилган.

Бўлиб ўтаётган тадбирлар давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакиллари томонидан жойлардаги “Аёллар маслаҳат Кенгаши” фаолияти билан танишилмоқда. Бундан ташқари, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар