Прокурор чинободлик ёшлар билан учрашди
Дўстлик тумани прокурори Акбар Сакиев “Чинобод” маҳалласидаги 2-сонли умумтаълим мактаби биносида ёшлар билан учрашди.
Учрашувда иштирок этган 41 нафар ёшлардан 4 нафари иш билан таъминлаш ва касбга қайта ўқитиш курсига жойлаштириш билан боғлиқ бўлган муаммоли масалалари юзасидан мурожаат қилишди.
Муаммоларнинг ечими қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб этиши сабабли, барча мурожаатлар юзасидан алоқадор ташкилот ва идораларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)