Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Манас бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури тузилади

Манас бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури тузилади

15 февраль 2021 йил
10
0

Аввал хабар берилганидек, Дўстлик туманининг барча маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс Дастурлар тайёрланмоқда.

Бугун вақтинча туман ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Дониёров “Манас”да йиғилиш ўтказди.

 - Ҳаммамизга маълум, “Манас” маҳалласи 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида кўркам қиёфага келтирилганди. Шундай бўлсада аҳолини қийнаётган, шунингдек, бажарилиши лозим бўлган юмушларимиз кўп. Шулардан келиб чиқиб, маҳаллани ўрганиш, мавжуд камчиликларни аниқлаш, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, умуман, маҳаллада ҳар бир соҳани ривожлантириш учун “ўсиш нуқтаси”ни белгилаб олиш мақсадида йиғилдик. Ишчи гуруҳимиз икки кун давомида маҳалланинг бугунги аҳволини тўлиқ ўрганиб чиқади ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар асосида маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури тузади. Шундан кейин ишларни босқичма босқич бажаришга киришамиз,-дейди Баҳодир Дониёров.

Йиғилишда маҳалла оқсоқоллари ҳам иштирок этишди.

Оқсоқоллари мавжуд камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш ва маҳаллани маълум бир соҳага ихтисослаштиришда амалий ёрдам берадиган бўлди.

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар