Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Аҳоли ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади

Аҳоли ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади

15 февраль 2021 йил
127
0

Ижтимоий тармоқларда Дўстлик туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ёнидан ўтувчи йўлнинг серқатновлиги, техникаларнинг ҳаракат тезлиги юқорилиги, бу эса мактаб ўқувчилари ҳамда аҳоли учун бир қатор ноқулайликлар юзага келтираётгани айтилган.
Ҳолат юзасидан туманнинг тегишли мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, зарур чоралар белгиланди.
Хусусан, мактаб атрофига транспорт воситаларининг тезлигини пасайтиришга мўлжалланган мослама ўрнатиш ҳамда йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтишлари учун пиёдалар ўтиш жойи (зебра) чизиш ишлари кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, кўчада турли хил кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, огоҳлантирувчи ишоралар қайтадан инвентаризация қилиб чиқилади.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳар ичида ҳаракатланиш учун автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган. Автобуслар учун алоҳида тўхташ бекатлари ҳам ташкил этилиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, мактаб ёнидан ўтувчи йўл чеккасида пиёдалар ва велосипедлар ҳаракати учун “саломатлик йўлаклари” ташкил этиш ишлари режалаштирилди.
Бу каби ишлар орқали аҳоли ва техникаларнинг кўчада хавфсиз ҳаракатланиши таъминланади.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар