Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» »   Очиқ мулоқот ўтказилди

  Очиқ мулоқот ўтказилди

30 апрель 2021 йил
25
0

Учинчи ренессанс. Бу термин сўнгги пайтлар тилимизда тез-тез янграмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 30 сентябрь куни Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ёшларни таълим тарбиясида амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб вазифаларни белгилаб берган эди.

Биз Учинчи Ренессанс масаласини стратегик вазифа сифатида олдимизга қўйиб, уни миллий ғоя даражасига кўтармоқдамиз.

Биз мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб биламиз. Боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимизни эса янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни, деб ҳисоблаймиз.

Мен ишонаман – ҳурматли ота-оналар бу ташаббусни албатта қўллаб-қувватлаб, янги Ренессанснинг бешинчи ҳалқаси, бешинчи устуни бўладилар, деган эди Давлатимиз раҳбари ўз нутқида.

 Бугун эса тумандаги барча маълим муассасалари ўз олдига учинчи ренессансни пойдеворини қўйишдек юксак маррани қўйишган.

Мактабгача таълим ташкилотлари йилдан йилга ортиб, боғчаларга қамров ошмоқда.

Бугун туманда мактаблар сони 20 тага етди. Мактаблар жуда муҳим ва масъулиятли таълим маскани ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам мактаб ёшидаги болаларни пухта таълим олишлари учун ўзаро ҳамкорлик долзарблик касб этади.

 Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқот фарзандлар тарбиясида тўрт ҳалқа ҳамкорлигига бағишланди.

Унда иштирок этган туман мактабгача таълим, мактаб, ўрта махсус таълим ва ота-оналар беш ҳалқани бирлаштириш орқали сифатли таълимга эришиш йўллари айтиб ўтилди.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар