Телефонлар:
(0372) 335-43-15
(0372) 335-46-03
» » Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш масаласи муҳокама этилди

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш масаласи муҳокама этилди

03 май 2021 йил
40
0

Республика Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромов Дўстлик туманида бўлди.

У дастлаб туманда ташкил этилган кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Хусусан, тикувчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари тайёрлаш каби лойиҳалар ташаббускорлари билан алоҳида суҳбатлар ўтказди.

 Тадбиркорларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Улар олдидаги тўсиқларга ечим изланди.

Палата раҳбари туман “Ёшлар штаби”да ҳам бўлди. Унда “1+1”, яъни бир тадбиркор бир нафар ёшлар тасарруфига олиш амалиётининг бажариши, бунда масъуллар томондан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама этилди.  

 Шунингдек, А.Икромов туманда ёшларга тадбиркорликка жалб этиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида бажарилаётган ишлар билан танишди.

 Таъкидлаш жоизки, ўтган ойлар мобайнида 151 нафар ишсиз ёшлар ўқитилиб, сертификатлар берилди. Айниқса, уларга тижорат банкларидан кредитлар ажратиш алоҳида муҳокама этилди. Бу борада ишларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тадбиркорлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

 

 

 

 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар